05:44 18 Ноябр 2017
Эфир
Монтаж вышек сотовой связи

“Ўзбектелеком” ярим йилда интернет тезлигини уч баравар оширади

© Sputnik/ Яков Андреев
Жамият
Ҳавола олиш
129 0 0

“Ўзбектелеком” раҳбари ташкилот томонидан таклиф қилинаётган хизматлар замон талабларига мос равишда ўзгариб боришини ва яқин ярим йилда интернет тезлиги 200 Гбит/сонияга ошишини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 17 мая — Sputnik.Тошкентда бўлиб ўтган халқаро пресс-клуб кенгашида Ўзбекистоннинг бош телекоммуникация оператори “Ўзбектелеком” директори Шуҳрат Қодиров ташкилотнинг бугунги кундаги ривожланиши ҳақида хабар қилди.

Унинг сўзларига қараганда, ушбу ўзгаришлар компания хизматлари сифатини ошириш ва жаҳон телекоммуникация бозоридаги энг янги оқимларни қамраб олиш имконини беради. Ундан ташқари компанияда янги, ташабускор раҳбарият шаклланиб, улар ўз фаолиятида 3-5 йилдан кейин оммавий талабга эга бўладиган хизматларга устувор эътибор қаратмоқда.

“Биз ўз фаолиятимизда нафақат Ўзбекистон бозорида юз бераётган ўзгаришларни, балким дунёдаги ўзгаришларга эътибор қаратмоқдамиз. Ҳозир булутли хизматлар замони келмоқда. Кўплаб хизматлар виртуаллашмоқда ва аҳоли орасида ва иқтисоднинг турли жабҳаларида уларнинг оммавийлиги ошмоқда”, — деди Қодиров.

Унинг сўзларига қараганда, замон талабларига биноан компания таркиби ва ҳам ўзгариб бормоқда. Янги тузилган компания корпоратив бошқарувнинг, бизнес олиб боришнинг ва харажатларни оптимизация қилишнинг энг замонавий талабларига жавоб берадиган бўлади.

“Биз сармоявий лойиҳаларимизни бутунлай қайта кўриб чиқмоқдамиз. Бажарилган ишларнинг ҳам рўйхати узун. Бу алоқа магистраллари, мамлакатни рақамлаштириш ишлари. Биз ўз муаммоларимизни яхши тушунамиз ва шу билан бирга асосий ишлар бажарилган деб ҳисоблаймиз. Энди эса – келажакка қадам ташлаш керак”, — дейди “Ўзбектелеком” раҳбари.

Учрашув давомида Ўзбекистон ахборот коммуникация соҳаси вакиллари ўтган йили Ўзбекистон провайдерлари томонидан фойдаланилган ташқи интернет канали тезлиги ўтган йили 26,3 Гбит/сонияни, бу йил – 65,7 Гбит/сонияни ташкил қилганини хабар қилишди. Қодиров айтишига қараганда, бу ҳали кам. Интернет фойдаланувчиларининг ўзлари ҳам каттароқ тезликлар талаб қилишмоқда.

“Ўтган йил давомида ташқи интернет алоқаси тезлиги икки баробар ошди. Ҳозир бўлса ярим йил ичида унинг езлигини 200 Гбит/сонияга еткизишни режалаштириганмиз, яъни бугунгидан уч баравар тез бўлади.

Шунингдек, “Ўзбектелеком” раҳбари яқин орада бўлиб ўтиши керак бўлган акциядорлар кенгашида яқин ва узоқ муддатли режалар тасдиқланишини хабар қилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар