Трамп туфайли дунёнинг энг бой одамлари камбағаллашмоқда

© REUTERS / Carlos BarriaПрезидент США Дональд Трамп
Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка Фонд биржаларида қайд этилган натижаларга кўра, охирги уч кунда дунёнинг энг бой 500 одами 35 миллиард долларга кабағаллашган.

TOШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Дунёнинг энг бой одамлари АҚШдаги сиёсий беқарорлик туфайли улкан маблағларини йўқотмоқда, деб хабар қилмоқда Bloomberg.

Бунга сабаб — Дональд Трамп президент бўлганидан кейин АҚШдаги етакчи сиёсий кучлар орасидаги низолар ҳалигача тинмасдан давом этаётганидир. Хусусан, жамияга таъсири кучли бўлган ОАВлар Дональд Трампнинг у ёки бу ишини қоралаб ёзмоқда.

Масалан, New York Times, Дональд Трамп ФБР собиқ бошлиғи Жеймс Комидан собиқ президент ёрдамчиси Майкл Флинга нисбатан тергов ишларини тўхтатишни талаб қилган, деб ёзган.  Оқ уй бу хабарга рад жавоби бермоқда.

АҚШ президенти Д. Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп "Американикини харид қил, америкаликларни ёлла" номли фармонни имзолайди

Ундан олдин, Washington Post Трамп Россия бош вазири Лавровга давлат сирини фош қилди, деб жар солган эди. Оқ уй буни ҳам инкор қилмоқда.

Мана шундай "ахборот уруши" мамлакатда сиёсий беқарорлик келтириб чиқармоқда. Сиёсий беқарорлик эса, ўз навбатида АҚШнинг етакчи компаниялари акциялари нархининг тушишига олиб келмоқда.

Охирги уч кун ичида дунёнинг энг бой одами Microsoft директори Билл Гейтс — 1 млрд, Amazon яратувчиси Джеф Безос — 1,71 млрд, Zara бренди асосчиси Амансио Ортеги — 355 миллион доллар йўқотишди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0