14:40 24 Май 2017
Эфир
Рейд ГИБДД против нелегальных таксистов

Ҳайдовчи-мигрантларга яна бир йил муҳлат берилди

© Sputnik/ Максим Блинов
Жамият
Ҳавола олиш
187 0 0

Ҳайдовчи бўлиб ишлаётган мигрантларга Россия ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш мажбурияти ҳақидаги қонун кучга кириши яна бир йилга кечиктирилди.

ТОШКЕНТ, 18 мая — Sputnik. Россия ҳудудида ҳайдовчи бўлиб ишлаётган мигрантларга Россия ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш мажбурияти яна бир йилга – 2018 йилнинг 1 июлига қадар кечиктирилди, деб хабар қилмоқда “Коммерсант” нашри.

Россия Давлат думаси 2013 йилда, ҳайдовчи бўлиб ишлаётган мигрантлар Россия ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши кераклиги, акс ҳолда транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ҳайдовчиларни ишга чиқишига рухсат берадиган шахс 50 минг рубл жаримага тортилиши ҳақида қонун лойиҳасига қабул қилган эди.

Россия қонунчилигида ва ҳайдовчилик гувоҳномаси беришда жараёнида мавжуд бўлган муаммолар туфайли ушбу қонун кучга кириши бир неча йилдан бери орқага сурилиб келмоқда.

Ана шундай муаммолар орасида мигрантларни қаерда ва қандай ЙҲХ қоидаларига ўқитиш, бериладиган ҳайдовчилик гувоҳномаси амал қилиш муддати, МДҲ давлатлари орасида ушбу соҳада амал қилаётган давлатлараро шартномалар ва бошқалар бор.

Ундан ташқари, ушбу иш ёппасига амалга оширилган ҳолда кўплаб автотранспорт корхоналари ҳайдовчисиз қолиши мумкин, чунки маҳаллий аҳоли мигрантлар рози бўлиб ишлаётган маош ва шароитларда ишлашга тайёр эмас.

Статистика маълумотларига кўра, мигрант-ҳайдовчилар амалга ошираётган қоидабузарликлар сони йилдан йилга ошиб бормоқда. 2016 йилда мигрант ҳайдовчилар олдинги йилга нисбатан 4,5 % кўп қоидабузарлик амалга оширган бўлса, 2017 йилнинг биринчи ойларида ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 11% кўп қоидабузарлик содир этган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар