02:09 24 Август 2017
Эфир
Сотрудница российского колбасного цеха Гульсен Бадаева

Россия Ўзбекистонга халол маҳсулот еткизиб беради

Sputnik / Асель Минбаева
Жамият
Ҳавола олиш
63020

Россиялик ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчилар Ўрта Осиё мамлакатлари бозорларига улкан қизиқиши бор экан.

ТОШКЕНТ, 18 мая — Sputnik, Асель Минбаева. Қозонда бўлиб ўтган Russia Halal Expo кўргазмасида исталган турдаги гўшт маҳсулотларини топиш мумкин: бу ерда парҳез курка гўштидан тансиқ от гўштигача бор. Харидорларнинг эса кети узилмайди.

Сотувчилар айтишига қараганда “Ҳалол” белгиси қўйилган маҳсулотларни фақат мусулмонлар эмас, кўпчиллик сотиб олишга тайёр. Гўштни қайта ишлаш корхонаси менеджери Гузали Харуллованинг фикрига кўра, бунинг сабаби, одамларни “ҳалол” маҳсулотларининг юқори сифатли эканлигидир.

Менеджер по развитию российского мясоперерабатывающего предприятия Гузали Харуллова
Sputnik / Асель Минбаева
Гўштни қайта ишлан корхонаси ходими Гузали Харуллова

“Ҳалол маҳсулотларнинг асосий белгиси, бу – уарнинг сифатидир. Олимлар аниқлашига қараганда, мусулмонча услубда, қонини тўлиқ чиқариб сўйилган жонивор гўшти – одам организми учун энг фойдали гўшт экан”, — дейди Харуллова.

Ҳалол колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цех ходими Гульсен Бадаева, маҳсулот нархи 5-10% қиммат бўлишига қарамасдан, Белоруссияга ҳалол маҳсулотлар еткизиб бериш ҳажми ошаётганини қайд этди.

“Уларнинг ўзлари бизнинг маҳсулот билан қизиқиб, мурожаат қилишди. Биз Қозоғистонга ҳам экспорт қиламиз. Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳам мусулмон аҳоли кўп бўлгани туфайли, бизнинг у мамлакатлар бозорларига ҳам қизиқишимиз бор”, — деди Бадаева.

Открытие выставочной экспозиции RUSSIA HALAL EXPO в рамках IX Международного экономического саммита Россия — Исламский мир: KazanSummit 2017 в Казани
© Sputnik/ Максим Богодвид
Russia Halal Expo кўргазмаси

Агрофирма менеджери Айрат Гатиятуллин ҳам Ўрта Осиё аҳолисига парҳез курка гўшти еткизиб беришни режалаштирмоқда. Унинг сўзларига қараганда, Россия корхоналари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан  рақобат қилишга тайёр.

“Биз Қозоғистон бозорига диққат билан қараяпмиз, ундан кейин Қирғизистонга. У ернинг бозорини бўш деб бўлмайди, лекин биз у ерга бормоқчимиз. Ҳар бир маҳсулотнинг ўз харидори бор”, — дейиди тадбиркор.

Менеджер агрофирмы Айрат Гатиятуллин
Sputnik / Асель Минбаева
Айрат Гатиятуллин - агрофирма менеджери

“Ҳалол” стандартини сақлаш бўйича Назорат бўлими директори Алимжан Галеев айтишига қарганда, Россияда маҳсулот ҳақиқатдан ҳам мусулмонлар талабига жавоб бериш-бермаслигини аниқлаш учун жуда катта ишлар қилинмоқда.

“Бунинг учун нафақат тайёр маҳсулотлар балким ишлаб чиқариш шароитлари ҳам назорат қилинмоқда. Расталарда “ҳалол” белгиси қўйилган маҳсулотлар лаборатори текширувидан ўтказилмоқда”, — дейди Галеев.

Директор отдела по надзору за соблюдением стандарта Халяль Международного Центра стандартизации и сертификации Халяль Совета муфтиев России Алимджан Галеев
Sputnik / Асель Минбаева
Олимжон Галеев - “Ҳалол” стандартини сақлаш бўйича Назорат бўлими директори

Галеев айтишига қараганда, баъзан умуман мусумонлар талабига жавоб бермайдиган маҳсулотлар ҳам учраб туради. Бундай маҳсулотлар ҳақида мусулмонларни огоҳлантириш учун махсус сайт ҳам ишлаб турибди.

Russia Halal Expo кўргазмаси "Россия — ислом дунёси: KazanSummit" Халқаро иқтисодий саммити доирасида ўтказилмоқда.

Асосий мавзулар