Эксперт: Ўрта Осиё энергия ҳалқасининг қайта тикланиши - бу жуда яхши хабар

© Sputnik / Всеволод Тарасевич / Медиабанкка ўтишБаза строителей Верхне-Нарынского каскада ГЭС
База строителей Верхне-Нарынского каскада ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экспертлар фикрига кўра, Ўрта Осиё сув энергетикаси умумий қуввати йилига ўртача 430-460 миллиард киловатт-соатни ташкил қилади.

TOШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Остонада яқинда имзоланган шартномага кўра Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон Ўрта Осиё энергия ҳалқасини қайта тиклашга келишиб олишди.

Ўрта Осиё энергия ҳақласининг қайта тикланиши бу жуда яхши хабар деб ҳисоблайди Ўрта Осиё мамлакатлари бўйича эксперт Андрей Захватов.

"Энергия ҳалқасини қайта тиклаш ҳақидаги шартнома — бу жуда яхши янгилик. Аслида, буни бир неча йил олдин амалга ошириш керак эди. Бунга куз ва қиш вақтида энергия дефицити ҳис қилаётган Тожикистон кўпроқ муҳтож. Қирғизистон ҳам Тожикистондан ёз ойларида электр энергияси сотиб олишга муҳтож", — дейди эксперт.

Саноати изчил ривожланиб бораётган Ўзбекистонга ҳам қўшимча электр қувватига эҳтиёж сезмоқда. Ёз ойларида уни Тожикистондан сотиб олиши мумкин.

Андрей Захватов - Ўрта Осиё мамлакатлари бўйича эксперт
Андрей Захватов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Андрей Захватов - Ўрта Осиё мамлакатлари бўйича эксперт
"Ягона энергия ҳалқасини тиклаш учун камида 2 йил вақт керак бўлади. Шунинг учун Тожикистонда бу йилги қиш мавсумида ҳам электр энергияси тақчиллиги сезилиб туради.

Экспертлар фикрига кўра, Ўрта Осиё сув энергетикаси умумий қуввати йилига ўртача 430-460 миллиард киловатт-соатни ташкил қилади.

Sputnik Тожикистон хабарига асосан.

Захватов: общая энергосистема свяжет Душанбе, Ташкент и Бишкек

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0