Мирзиёев Саудияда Раҳмон билан учрашиб, Трамп билан тушликда иштирок этади

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеев, прибывший с государственным визитом, во время церемонии встречи в аэропорту "Внуково-2"
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеев, прибывший с государственным визитом, во время церемонии встречи в аэропорту Внуково-2 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев 21 май куни Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ол-Сауднинг таклифига биноан Араб-мусулмон мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари саммитида иштирок этади

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев 21 май куни Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ол-Сауднинг таклифига биноан Араб-мусулмон мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев дунё давлатлари раҳбарлари қатнашадиган саммитда нутқ сўзлайди

Саммитда АҚШ, Афғонистон, Покистон ва қатор араб давлатлари раҳбарлари иштирок этади. Унда дунёнинг жами 50дан ортиқ мамлакати вакиллари қатнашади.

Саммит давомида АҚШ президенти Дональд Трамп саммит иштирокчилари билан бирга тушлик қилиши режалаштирилган.

Трамп ўзининг хорижга илк сафари давомида мусулмон мамлакатлари раҳбарларидан экстремизмга қарши курашишни сўрашини билдирганди.

"Мен мусулмон мамлакатлари раҳбарлари билан ислом терроризми ва экстремизмига қарши курашиш борасида суҳбатлашан", — деганди у илгарироқ.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев юқори даражадаги ушбу форумда нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳозирги пайтда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашига раислик қилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0