Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиеевым
Президент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиеевым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг Туркманбоши шаҳрида ўтадиган учрашув ва музокараларида икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир долзарб масалалар муҳокама қилинади

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 19 май куни амалий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг Туркманбоши шаҳрида ўтадиган учрашув ва музокараларида икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир долзарб масалалар муҳокама қилинади, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.

Президенты Узбекистана и Туркменистана - Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи давомида қатор ҳужжатлар имзоланади

Музокараларда Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи доирасида ўтган олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувлар ижроси ҳам кўриб чиқилади.

Давлат раҳбарларининг музокаралари якунида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Туркманистон ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро манфаатли тижорат шартномалари ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Орол фожиасидан энг кўп зарар кўрган ҳудудларидан келган бир гуруҳ болалар дам олаётган "Аваза" миллий сайёҳлик зонасига ташриф буюради.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0