13:47 24 Июн 2017
Эфир
Изделие насвай

Россияга учаётганлар қанча миқдорда носвой олиб кириши мумкинлиги маълум қилинди

© Подробно.UZ
Жамият
Ҳавола олиш
179120

Россия Федерацияси Божхона ҳукуматининг талабларига кўра, РФга "носвой" олиб киришнинг рухсат берилган нормаси 250 граммни ташкил этади

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси Россия Федерациясига парвоз қиладиган фуқароларни ўзлари билан қанча миқдорда носвой олиб киришлари мумкинлигидан хабардор қилди.

"Россия Федерацияси Божхона ҳукуматининг талабларига кўра, "носвой" чекилмайдиган тамаки аралашмасининг РФга олиб киришнинг рухсат берилган нормаси 250 граммни ташкил этади.

Божхона қоидаларига амал қилинмаган ҳолларда қоида бузганларга нисбатан жарима солиш тарзида маъмурий жазо чоралари кўрилади" дейилади хабарда.

Нос, носвой — ўзида никотин сақловчи чекимлик. Унинг асосини тамаки ва сўндирилган оҳак ташкил этади. Носвой асосан Марказий Осиё мамлакатларида тайёрланади ва чекилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар