Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси Бухоро ва Навоийда қабул ўтказди

© Sputnik Суръат МахсудовПрием граждан в Бухаре
Прием граждан в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунга келиб Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида истиқомат қилувчи аҳолидан жами 64 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи аъзолари Бухоро ва Навоий вилоятлари аҳолиси билан очиқ мулоқот тарзида сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги "Халқ билан мулоқот" гуруҳи хабар бермоқда.

Унда вазирликлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, прокуратура, ички ишлар, суд органлари раҳбарлари ҳамда бошқа тегишли бошқарма ва ташкилотлардан 200 га яқин мутасаддилар иштирок этди.

Тадбирларда таъкидланганидек, бугунги кунга келиб Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида истиқомат қилувчи аҳолидан жами 64 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган. Хусусан, Бухоро вилоятидан — 35 минг, Навоий вилоятидан эса — 29 минг.

Мазкур вилоятлардан келган мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш (14,4%), меҳнат ва бандлик (10,4%), моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш (8,3%), суд қарорларининг ижро этилиши (5,3%), банк-молия ва солиққа тортиш (5,9%), судларда жиноят ишлари, фуқаролик ишлари, хўжалик судларида ишлар кўрилиши (7,5%), таълим соҳасига оид (3,2%), электр таъминоти масаласи, жумладан электр энергиясини ўчирилиши ва асоссиз қарздорлик ҳисобланиши (1,8%) каби соҳаларга оиддир.

© Sputnik Суръат МахсудовБухоро ва Навоий вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилди
Прием граждан в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Бухоро ва Навоий вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилди

Шу билан бирга, мазкур вилоят ҳокимликлари мансабдор шахслари томонидан қонунчилик талабларига зид равишда фуқаролар ва юридик шахслар томонидан юборилган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик ва муаллифга жавоб бермаслик, сифатсиз ўрганиш каби ҳолатларга тизимли равишда йўл қўйиб келиш амалиёти давом этаётганлигини кўрсатмоқда.

Жумладан, вилоят ҳокимликларида мурожаатлар билан ишлаш тизимини тўғри ташкил этмаслик, мурожаатларни тақсимлаш ва назорат қилиш ишларига малакали кадрларни жалб этмаслик ҳамда таҳлил ишларини йўлга қўйилмаслик оқибатида Бухоро вилоятида жами 1000 га яқин, Навоий вилоятида 300дан зиёд муддати ўтган мурожаат мавжуд.

© Sputnik Суръат МахсудовБухоро ва Навоий вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилди
Прием граждан в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Бухоро ва Навоий вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилди

Сайёр қабуллар давомида Бухоро ҳамда Навоий вилоятлари аҳолисининг 900дан зиёд мурожаатлари жойида кўриб чиқилиб, 75%га яқини ижобий ҳал этилди. Мисол тарзида 67 та ижро ҳужжатлари юзасидан 209,5 млн. сўмлик жумладан, 52,1 млн. сўмлик алимент ундириш ҳақидаги суд қарорлари ижро этилишини, соғлиқни сақлаш соҳасида 115 та мурожаатнинг ижобий ҳал этилишини, хусусан, 10 та ногиронлик аравачаси берилишини, 62 та даволаниш учун ордерлар ажратилишини, 17 та ҳолатда ногиронлик белгиланишини, 12 нафар фуқароларга автомобиллар етказиб берилишини ҳамда 32 та автомобиллар учун шартномалар тузилишини таъкидлаш лозим.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0