“Лукойл” Ўзбекистон ёшларининг таҳсил олишига кўмаклашади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЭмблема компании "Лукойл"
Эмблема компании Лукойл - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Лукойл” ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасида ёшларини таҳсил олиш ва иш билан таъминлаш бўйича битим имзолади, лойиҳа Россияда ягона ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. "Лукойл" ОАЖ ва Ҳалқаро меҳнат ташкилоти ўртасида 2018-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисида битими имзоланди. Ушбу битим ёшларни таҳсил олиш, иш билан таъминлаш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масалаларини қамраб олган, РИА Новости хабарига кўра. 

Бугунги кунда, ушбу лойиҳа Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг хусусий корхона билан битим тузишига ягона мисолдир.

"Лукойл" ОАЖ ва Ҳалқаро мехнат ташкилоти ўртасида биринчи битим 2012 йил декабрь ойида имзоланган эди. Ушбу битим доирасида ёшларни иш билан таъминлаш борасида "МДҲ давлатларида ёшларни иш билан таъмилаш ҳамкорлиги" лойиҳаси яратилган эди.

Янги лойиҳада Россия, Озарбайжон ва Қозоғистон иштирок этади. Арманистон, Гуржистон,  Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ушбу лойиҳанинг минтақавий поғонаси тадбирларида иштирок этади.

Тошкент ахборот технологиялари университети - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик 10 нафар талаба Россия университетида тажриба алмашмоқда

Дастлабки дастурлар Россиянинг Ханты-Мансийск автоном округи — Югра, Перм ўлкаси ва Калмикияда амалга оширилган. 2012 — 2017 йилларда "Лукойл" ОАЖ ва Ҳалқаро меҳнат ташкилоти ўртасидаги олиб борилган самарали ҳамкорлик туфайли ушбу йўналишдаги ишларни давом эттириш бўйича келишиб олинди. Миллий ҳамкорлик йўналишидаги лойиҳага Ўзбекистон киритилди.

«ЛУКОЙЛ» ОАЖ Ўзбекистонда узоқ йиллар мобайнида ўз фаолиятини изчил ривожлантириб келмоқда ва бугунги кунда мамлакатдаги энг йирик сармоядорларнинг бири деб ҳисобланади.

Россияда ушбу лойиҳага Коми Республикаси, Астрахан ва Калинград вилоятларини киритиш бўйича қарор қабул қилинди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0