Мирзиёев Россия ички ишлар вазири билан қатор масалаларни муҳокама қилди

© Пресс-служба президент РУзМинистр внутренних дел РФ Владимир Колокольцев во время встречи с президентом Узбекистана Шавкатом Мирзиёевым
Министр внутренних дел РФ Владимир Колокольцев во время встречи с президентом Узбекистана Шавкатом Мирзиёевым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда миграция соҳасига оид келишув ва битимларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колокольцевни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон раҳбари меҳмонни қутлар экан, икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг терроризм ва экстремизм, уюшган жиноятчилик, наркотрафик ва қурол-яроғлар ноқонуний айланишига қарши курашиш соҳасидаги ўзаро фаол ҳамкорлигини давом эттириш ғоят муҳим эканини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон президентининг шу йил 4-5-апрел кунлари Россия Федерациясига олий даражадаги ташрифи давомида қабул қилинган икки томонлама, шу жумладан, миграция соҳасига оид келишув ва битимларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Владимир Колокольцев и Абдусалам Азизов подписали протокол о взаимодействии между министерствами на 2017-2018 годы - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон ИИВлари 2017-2018 йилларга ҳамкорлик Протоколи имзолашди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида тизимли ва узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш устувор йўналишлардан бири сифатида қайд этилди.

Россия ички ишлар вазири Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Россия президенти Владимир Путиннинг эзгу тилакларини етказди.

В.Колокольцев Ўзбекистон ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ўртасида кенг кўламли ҳамкорликка тайёр эканини таъкидлади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0