Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига йўл олмоқда

© ИА "Жахон"Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакат раҳбари ташрифида Андижон шаҳридаги йирик гипермаркет қурилиш лойиҳаси, вилоят бокс мактаби ва қиличбозлик иншоотлари режаси таништирилиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 26 май куни Андижон вилоятига ташриф буюриши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда nuz.uz хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев во время визита в Чиланзарский район Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Сирдарёда янги лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратди

"Куни кеча Хитой, Туркманистон ва Саудия Арабистонида расмий ташриф билан турли тадбирларда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 26 май куни Андижон вилоятида олиб борилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар билан танишиш мақсадида водийга йўл олиши режалаштирилмоқда", дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, президент ташриф доирасида Андижон вилоятида ташкил этилган фермер хўжалиги, енгил-саноат корхоналари, хусусан Хўжаобод туманидаги "САМО" бренди остидаги Нил-Грант МЧЖга ҳам ташриф буюриши мумкин.

Шунингдек, мамлакат раҳбари ташрифида Андижон шаҳридаги йирик гипермаркет қурилиш лойиҳаси, вилоят бокс мактаби ва қиличбозлик иншоотлари режаси таништирилиши кутилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0