Тошкент ИИББ ўзининг Telegram каналини очди

© Foto : Youtube/HowToScienceTelegram messenger
Telegram messenger - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янгиликлар каналида ҳар куни guvd.uz сайтига жойлаштириладиган хабар ва янгиликлар бериб борилади

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ўзининг Telegramдаги янгиликлар каналини ташкил этди, деб хабар бермоқда "Подробно.уз".

Ўзбекистон ИИВ ишонч телефонини йўлга қўйди

Янгиликлар каналида ҳар куни guvd.uz сайтига жойлаштириладиган хабар ва янгиликлар бериб борилади. Шуни қайд этиш жоизки, сайт яқиндагина ишга тушган бўлишига қарамасдан мунтазам равишда янги хабарлар билан тўлдириб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси dyhxx.uz сайтини ишга туширганди. Ушбу сайт орқали Тошкент йўлларида камералар орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун жарималар ҳақида маълумот олиш мумкин.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0