"Қора бозор"да доллар нархи 8200 сўмдан ошди

© Sputnik / Владимир Сергеев / Медиабанкка ўтишДеньги
Деньги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пойтахтдаги йирик бозорларда бир доллар 8200-8250 сўмдан сотиб олинмоқда ва 50-100 сўм қимматроққа сотилмоқда

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистонда долларнинг "қора бозор"даги нархи 8200 сўмдан ошди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

Евро - Sputnik Ўзбекистон
Доллар ва Евронинг расмий курси яна ошди

Пойтахтдаги йирик бозорларда бир доллар 8200-8250 сўмдан сотиб олинмоқда ва 50-100 сўм қимматроққа сотилмоқда. Айрим ноқонуний валюта сотувчиларнинг айтишларича, мамлакатнинг айрим вилоятларида доллар нархи 8300 сўмдан ҳам ошиб кетган.

Доллар нархи ўсишига хорижда таътил ўтказишга отланган ва Умра сафарига йўл олган ўзбекистонликларнинг валюта сотиб олаётганликлари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Мамлакат Марказий банки белгилаган расмий курс эса бугунги кунда 3820 сўм 46 тийинни ташкил этади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0