Жамоатчилик фикри: идеал оила бўлиш учун неча фарзанд бўлиш керак?

Oбуна бўлиш
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ўзбекистонликлар энг яхши оила учун уч фарзанд энг маъқул бўлиши ҳамда 22 ёшда биринчи фарзандни дунёга келтириш маъқул деб ҳисоблайди

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мутахассислари аҳоли ўртасида "репордуктив саломатлик" ва "репродуктив ҳуқуқ" тушунчалари бўйича тадқиқот ўтказди.

Тадқиқот тасдиқлашича, ўзбекистонликлар оиланинг асосий мазмуни ва қадрини фарзандлар деб билади. Бу фикрни сўровнома иштирокчиларининг 77,8 %и тасдиқлаган. Кўп фарзандли оилалар борган сайин камайиб бораётган бўлса-да, бугунги кунда ҳар етти оиланинг бири тўрт фарзандга эга, ўнта оиладан бири эса беш ёки ундан кўп фарзандлидир. 2016 йилда мамлакатда 726,8 минг чақалоқ дунёга келган.

Болалар поликлиникаси - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанднинг қатор туманларида оилавий поликлиникалар пайдо бўлади

30 ёшгача бўлган ёшлар оилада икки фарзандни афзал билса, 30 ёшдан катталар эса уч фарзандни хоҳлашади. Шаҳар аҳолиси ўртасида сўровномада қатнашганларнинг 24,3 %и икки фарзандлиликни, 32,2 %и эса уч фарзандлиликни қўллаб-қувватлади, деб ёзади Nuz.uz.

Ушбу кўрсаткич қишлоқ ҳудудларида мутаносиб тарзда 23,5 % ва 37,8 %ни кўрсатди. Тўрт фарзандли бўлишни истаганлар эса шаҳар аҳолисининг 31,0 %ни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич қишлоқ ҳудудларда 23,3 %ни кўрсатди.

Ҳар тўртинчи аёл биринчи фарзандини 20-25 ёшда дунёга келтириши маъқул деб ҳисоблайди. Ҳар учинчи иштирокчи онанинг ёши 22 да бўлиши маъқуллаган бўлса, тўртинчи қатнашчи 23-25 ни маъқул кўрди. Жуда ҳам камчилик биринчи фарзандни дунёга келтиришда аёлнинг ёши 18-19 бўлишини тўғри деб билади.

Дети в детском саду - Sputnik Ўзбекистон
Янги дастур: ота-оналарга - қўлланмалар, болаларга - боғчалар

Тадқиқот натижаларига кўра, аёлларнинг репордуктив саломатлигини сақлашга Андижон вилояти (72,3%), Бухоро (71,2 %) ва Самарқанд (66,9 %) вилоятларида эътибор қаратишади. Қашқадарё вилоятида фарзанд кўриш ўртасидаги танаффус бўлиш кераклиги тўғрисида тушунчага 39,2% аҳоли эга. Бу кўрсаткич Тошкент шаҳрида атиги 36,0 %ни ташкил қилади.

Репродуктив саломатлик ҳақида тушунчалар фақат 36,5 % аҳолида мавжуд, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан кам. Айниқса 18-19 ёшда бўлган ёшларда бу кўрсаткич жуда паст.

"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мутахассислари тадқиқот натижаларига кўра, фуқаролар, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий ва тиббиёт билимлар сифатини янада ошириш зарурлиги ҳақида тавсиялар берди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0