GM Uzbekistan интернет орқали шартнома тузишни йўлга қўяди

© Unsplash / HelloquenceРабота за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳар бир дилерга онлайн режимида мижозларни рўйхатга олиш учун порталдан фойдаланиш имкони берилади

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. GM Uzbekistan шу йилнинг октябридан автомобил сотиб олиш учун электрон аризалар қабул қилиш хизматини ишга туширишни режалаштирмоқда, деб хабар берди компаниядаги манба Sputnik мухбирига.

На автостоянке возле завода General Motors - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan автомобиллар нархларини расман эълон қилди

Янги хизмат компания маҳсулотлари савдоси бўйича Ягона порталга жойлаштирилади. Ҳар бир дилерга онлайн режимида мижозларни рўйхатга олиш учун порталдан фойдаланиш имкони берилади.

Харидор электрон ариза бериш учун порталда сўралган маълумотлар, паспорт серияси ва рақами ҳамда солиқ тўловчининг идентификацион рақамини киритиб рўйхатдан ўтади. Юридик шахслар эса электрон рақамли имзо орқали рўйхатдан ўтишади.

Портал автоматик равишда харидор учун идентификацион (хос) рақам ва шартнома тузиш учун навбат рақамини чиқаради. Дилер портал томонидан автоматик равишда белгиланган навбатга мувофиқ харидорга шартнома тузиш имконияти ҳақида маълум қилади.

Шартнома ҳам автоматик режимда идентификацион рақам ва штрих-код белгиланган ҳолда тайёрланади. Дилер шартномани порталдан чоп этади ва харидорга топширади. Шу билан бирга тўлов учун ҳисоб варағи берилади ва харидор банкка йўл олади.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan “шапка” сўраётган дилерлар ҳақида хабар беришни сўради

Шартнома фақат порталда ариза берган шахс билан тузилади. Мижоз дилер томонидан хабар берилганидан сўнг уч иш кунида келмаса, машина сотиб олиш ҳақидаги ариза бекор қилинган деб ҳисобланади. Дилер харидорни телефон, электрон почта ёки SMS орқали хабардор қилиши шарт этиб белгиланади.

Энг муҳими, компания дилерларга ўзлари шартнома тузишни ва порталдан ташқарида шартномалар ҳисобини юритишни тақиқлади. Яъни портал орқали қайд этилмаган шартномалар ҳақиқий деб ҳисобланмайди. Лекин дилерда сотиб олиш учун харидор томонидан ариза ёки электрон буюртма берилмаган автомобиллар мавжуд бўлса, у ҳолда дилер ариза ва электрон буюртмасиз шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлади.

Харидор портал орқали онлайн режимида навбат силжишини, яъни автомобилни олиш муддатини ўзига берилган идентификацион код (шартнома рақами) ёрдамида кузатиб туриши мумкин.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0