ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Тез кунларда Тошкент шаҳар ИИББ пост-патрул хизмати таркибида махсус отлиқ бўлинма ташкил этилади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Лекин бу масалада пойтахтликлар ноҳақ эканликларини айтиш лозим. Бугунги кунда ҳар бир йирик шаҳарда отлиқ бўлинмалар мавжуд бўлиб, улар оммавий тадбирлар ва истироҳат боғлари, хиёбонларда жамоатчилик тартибини сақлаб туришда муҳим роль ўйнайди. Масалан, Москвада Европада энг йирик отлиқ бўлинмаси мавжуд бўлиб, унинг таркибида 400 га яқин полиция хизмат қилади ва уларда 220 дан ортиқ отлар мавжуд. Ушбу рақамлар билан солиштирилганда, Тошкент қўриқлаш хизмати учун 50 та отлар харид қилиниши унчалик катта рақам ҳисобланмайди.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Баходир Қурбонов сўзларига кўра, отлиқ қўриқлаш бўлинмасини тузиш фикри қўққисдан пайдо бўлгани йўқ, бу олдиндан режалаштирилган ҳар томонлама чуқур таҳлил қилинган масаладир.
Европа мамлакатларида футбол фанатларини тарқатиб юборишда кўп ҳолларда отлиқ полиция хизматидан фойдаланади.
"Тошкент шаҳар ИИББ таркибини отлиқ бўлинмалар билан тўлдириш патрул хизмати самарадорлигини оширади. Бу ҳорижий тажриба билан исботланган ва бунга биз таянамиз. Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида, жумладан, Наманган ва Андижон вилоятларида отлиқ бўлинмалар қўлланилади. Тошкент қўриқлаш хизмати учун энг зўр отлар харид қилиши ҳақида ваъда берамиз", — деб қўшимча қилган Қурбонов.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.