14:33 17 Октябр 2017
Эфир
Пустое кресло

Боровский коллежи раҳбарлари ишдан бўшатилди

Spuntik / Владимир Федоренко
Жамият
Ҳавола олиш
Тошкентда коллеж талабасининг уриб ўлдирилиши (23)
128051

Тошкентдаги Боровский номидаги тиббиёт коллежи директори ва унинг икки ўринбосари ишдан бўшатилди

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 174-сонли буйруғи чиқди, деб хабар бермоқда UzNews.uz.

Хабарда айтилишича, Лутфи Юсупова Боровский номидаги коллеж директори лавозимидан озод қилинган. У бу лавозимда 2008 йилдан буён ишлаб келаётганди.

Бундан ташқари, у билан бирга директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Ҳилола Бўрихўжаева ҳамда директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Вазира Ҳасанова ҳам ишдан олинган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 3 май куни Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежи талабаси Жасурбек Иброҳимов тан жароҳати олиб Тошкент шаҳар 2-сон болалар жарроҳлиги касалхонасига ётқизилган ва 1 июн куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида вафот этган.

 

Мавзу:
Тошкентда коллеж талабасининг уриб ўлдирилиши (23)

Асосий мавзулар