Ўзбекистон чегарачилари 21 нафар Тожикистон фуқаросини ўз ватанига қайтарди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишЧегарачилар
Чегарачилар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон чегарачилари томонидан йил давомида чегарани бузган 21 нафар Тожикистон фуқароси ўз ватанига қайтарилган. Жумладан, 20 март куни 1000та қўйи билан Ўзбекистон ҳудудига кириб қолган уч нафар подачи: М. Асадуллаев, Р.Эшонқулов ва У.Холтўраевлар отар билан қўшиб Тожикистонга топширилган

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон МХХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси вакили сўзларига кўра, йил давомида (ўтган йил апрел ойидан жорий йил апрель ойига қадар) чегарани бузган 21 нафар Тожикистон фуқароси ўз ватанига қайтарилди, деб хабар бермоқда наэсми.уз.

Пограничник на участке границы - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон чегара масалалари бўйича Баённома имзолади
Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси вакилининг таъқидлашича, гарчи чегарани бузган шахслар Ўзбекистон ЖК 223 моддаси бўйича жиноят содир этган бўлсаларда, аммо ўз ватанига қайтарилганлар. Сабаби, вазиятни аниқлаштириш давомида бу шахсларнинг ҳеч қандай бузғунчилик нияти бўлмагани, чегарани тасодифан кесиб ўтганликлари аниқланган.

Шу тариқа, 2016 йил 5 апрел куни Ўзбекистон томонидан чегарани бузган Панжикент туманида яшовчи ўн етти яшар Ҳасанжонов Муҳиджон ва ўн олти яшар Худойтилло Иззатиллолар Тожикистонгақайтарилган. Суриштирув тадбирлари давомида улар адашиб қолганликлари ва чегарани атай кесиб ўтмаганликлари аниқланган.

Ўтган йилнинг 10 август куни Ўзбекистон чегарасини бузган 7 яшар боласи бор аёл Тожикистонга қайтарилган. Аёл руҳий хаста эканлиги аниқланган.

Тожикистонда Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон матбуоти: тожиклар ва ўзбеклар дўстлиги абадий!
2016 йилнинг 9 июль куни Тожикистон томонга бир болакай топширилган. Ўзбек чегарачилари уни бир кун олдин Кофарнихон дарёсидан олиб чиқишган.

20 март куни 1000та қўйи билан Ўзбекистон ҳудудига кириб қолган уч нафар подачи: М. Асадуллаев, Р.Эшонқулов ва У.Холтўраевлар отар билан қўшиб Тожикистонга топширилган.

"Чегарани бузган шахсларга бизнинг суриштирув ва тергов органларимиз алоҳида ёндашадилар. Ҳуқуқбузарлик сабаб ва ҳолатлари батафсил ўрганилади. Бундайларни ёвуз ниятли қонунбузарларга тенглаштириш ноўрин бўларди. Шу муносабат билан, тушунтириш суҳбатидан сўнг улар ўз оилаларига қайтарилади", — деб хабар қилди Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси вакили.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0