Қаршида Губкин номидаги университетнинг тайёрлов маркази очилади

© Институт Нефти и ГазаФилиал Российского Государственного Университета нефти и газа имени Ивана Михайловича Губкина в Ташкенте
Филиал Российского Государственного Университета нефти и газа имени Ивана Михайловича Губкина в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қашқадарё вилоятида кўплаб нефть-газ корхоналари ва конлари мавжудлиги боис марказ очиш учун мазкур ҳудуд танланган

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Қашқадарё вилоятида Тошкентдаги Губкин номидаги Россия давлат университети филиалининг тайёрлов маркази очилади. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Иномжон Мажидовнинг сўзларига асосланиб uznews.uz хабар бермоқда.

Хирурги проводят операцию - Sputnik Ўзбекистон
Хоразмда Россия тиббиёт марказлари филиаллари очилади

"Йил давомида коллеж ва лицейлар битирувчилари ушбу марказда таҳсил олишади. Ўқиш якунида имтиҳон топширишади ва имтиҳон натижаларига кўра Тошкентдаги Губкин номидаги РДУ филиалига ўқишга киришлари мумкин бўлади", — деди Иномжон Мажидов.

Қашқадарё вилоятида кўплаб нефть-газ корхоналари ва конлари мавжудлиги боис марказ очиш учун мазкур ҳудуд танланган. Бундай амалиёт ушбу соҳада ишлайдиган мутахассисларни олдиндан тайёрлашга ёрдам беради.

Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети 1930 йилда ташкил этилган бўлиб, нефть-газ йўналишидаги асосий олий ўқув юрти ҳисобланади.
Университетнинг Оренбург ва Тошкент шаҳарларида филиаллари мавжуд. Филиаллар билан қўшиб ҳисоблаганда университет талабалари 10 мингдан ошади. Мазкур ўқув юртида дунёнинг 56 мамлакати талабалари таҳсил олишади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0