Тошкентнинг энг яхши стоматология муассасалари рейтинги эълон қилинди

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишРабота клинической стоматологической поликлиники
Работа клинической стоматологической поликлиники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рейтингда биринчи ўринни 148 овоз тўплаган эски ТошМидаги стоматология поликлиникаси эгаллади

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Потребитель.уз жамияти Тошкентдаги энг яхши стоматология муассасалари рейтингини эълон қилди, деб ёзади "Podrobno.uz".

Врач - Sputnik Ўзбекистон
Тиббиёт соҳаси устидан порталга қанча хат келиб тушгани айтилди

Рейтингда биринчи ўринни 148 овоз тўплаган эски ТошМидаги стоматология поликлиникаси эгаллади. Иккинчи ўринга 49та овоз билан Абай кўчасидаги 4-стоматология муассасаси жойлашди. Учинчи ўринни 5-стоматология поликлиникаси 26 овоз билан эгаллади.

Энг яхши стоматология муассасалари ўнталигига шунингдек, Sadaf, Smile dental клиникалари, имплантация маркази, "Спорт моллари"даги стоматология, Dental clinic, Қатортолдаги клиника ва 1-ҳукумат шифохонасидаги стоматология кирди.

Истеъмолчилар ҳамжамиятида ушбу мавзу бир ярим йил давомида 236 марта муҳокама қилинган. Фойдаланувчилар энг яхши стоматология клиникасини аниқлаш борасида 636 тавсиянома беришган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0