Оилавий поликлиника раҳбарлари халқ олдида ҳисобот беради

© Sputnik / Vitaliy Ankov / Медиабанкка ўтишПоликника шифокори
Поликника шифокори - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Оилавий поликлиника бошлиқлари ҳар чоракда Тошкент шаҳар Кенгаши йиғилишларида ҳисобот берадилар, бундан ташқари, шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида барча поликлиникалар 2 тадан махсус автомашиналар билан таъминланади

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. 2017 йил 6 июн куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдам кўрсатишни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлиги учун раҳбарлари ва мутахассисларнинг касбий масъулиятини ошириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ўзбекистонда олий тиббий таълим тизими ислоҳ қилинади

Қарор билан Тошкент шаҳар оилавий ва шаҳар марказий туман кўп тармоқли поликлиникалари, шошилинч тиббий ёрдам чақирув шохобчалар тузилмалари, улар ўртасида ахборот алмашинуви ҳамда шошилинч ёрдам ҳақидаги қўнғироқларни қабул қилиш схемаси тасдиқланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида бирламчи тиббий-санитария ёрдам ва шошилинч тиббий ёрдам бериш шаҳобчалари янги жойлашуви тасдиқланиб, улар маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига бириктирилди.

Энди тиббиёт муассасалар ходимлари халқ олдида ҳисобот берадилар. Жумладан, оилавий поликлиника бошлиқлари ва шифокорлар хизмат кўрсатадиган туман аҳолиси олдида ҳар чоракда ҳисобот берадилар. Марказий туман кўп тармоқли поликлиника вакиллари эса Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгаши сессияларида ҳисоботи муҳокама қилинади.

2017 йил 1 октябрдан бошлаб марказий туман кўп тармоқли ва оилавий поликлиника томонидан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги ва унинг сифатини баҳолаш бўйича махсус рейтинг тизими жорий этилади. Рейтинг натижалари тиббиёт ходимлари моддий рағбатлантирилишида инобатга олинади.

Поликлиника штат бирликларида ҳам ўзгаришлар амалга оширилади. Жорий йил август ойига қадар аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича юқори малакали шифокорлар билан жамлаш ҳақида топшириқ берилди.

Тошкент шаҳар аҳолисига потранаж ва шошилинч тиббий ёрдам бериш сифатини янада ошириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ҳар бир ойлавий ва марказий туман кўп тармоқли поликлиникалар 2 дона махсус автомашиналар билан таъминланади.

Ш.Мирзиёев Тошкент шаҳар тиббий муассаларини иш самарадорлигини ошириш ва амалий ёрдам бериш бўйича махсус комиссия тузиш ҳақида топшириқ берди. Ушбу комиссия шошилинч ёрдам бериш ҳолатини ўрганиш, улар фаолиятидаги камчиликларни бартараф ва тиббий муассасалар бошлиқ ва мутахассисларни масъулиятини ошириш бўйича иш олиб боради.

Врач - Sputnik Ўзбекистон
Тиббиёт соҳаси устидан порталга қанча хат келиб тушгани айтилди

Шунингдек, комиссия Халқ қабулхоналарига тиббий ёрдам бўйича фуқаролардан келиб тушган ёзма ва оғзаки мурожаатлар кўриб чиқиш ва уларни ҳал қилиш масалалари билан шуғулланади. Комиссия тиббий муассасаларда ходимлар томонидан хизмат мажбуриятларини бажариш аҳволи текширилади.

Президент томонидан 2018 йил якунида комиссия томонидан тиббиёт соҳасида амалга оширилган ишлар натижалари асосида республиканинг бошқа шаҳарларда ҳам бу ислоҳотларни татбиқ этиш бўйича таклифлар киритиш ҳақида топшириқ берилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0