Ўзбекистон олийгоҳлари рекорд даражадаги абитуриентлар оқимига тайёрланмоқда

© Sputnik / Павел ЛисицынАбитуриент
Абитуриент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2017 йилда олийгоҳларга ҳужжат топширган абитуриентлар сони 795 мингга етиши тахмин қилинмоқда. 2016 йилда бу кўрсаткич 663 минг нафарни ташкил қилган эди

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистонда бу йил олийгоҳларга рекорд даражада абитуриентлар ҳужжат топшириши кутилмоқда, хабар қилди Sputnik мухбирига Давлат тест марказидаги манба.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2017 йилда олийгоҳларга ҳужжат топширган абитуриентлар сони 795 мингга етиши тахмин қилинмоқда. 2016 йилда бу кўрсаткич 663 минг нафарни ташкил қилган эди.

Давлат тест маркази вакили сўзларига кўра, ҳозирги кунда марказ томонидан бу миқдордаги абитуриентларни тест синовларидан ўтказишни ташкиллаштириш учун улкан ишлар амалга оширилди.

Суҳбатдошнинг фикрича, олийгоҳларда ўқувчилар сонининг кўпайиши нафақат давлат ёшлар сиёсатини самарали амалга ошириш, балки мамлакатда талаб кучли бўлган мутахассисликлар бўйича давлат буюртмасини бажариш имконини ҳам беради.

Абитуриентлар - Sputnik Ўзбекистон
2017 йилдан абитуриентлардан ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади

"Сўнгги йилларда олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони ўртача 10-15% га кўпайиб борган. Шу йилнинг май ойида президент Шавкат Мирзиёевнинг "2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида"ги қарори тасдиқланган эди. Ушбу қарорга асосан қабул квотаси режаси ўтган йилга нисбатан деярли 10 мингтага — 57 907 дан 66 316 тага кўпайтирилди. Шунингдек, оширилган тўлов-контракт ставкаси бўйича қўшимча қабул жорий этилади"- деди ДТМ вакили.

Шу боис олий таълим муассасалари олдига келгуси беш йил учун қатор янги вазифалар қўйилган. Етакчи илмий-таълим муассасалари билан халқаро ҳамкорлик ўрнатиш, ҳудудлар талабидан келиб чиқиб мутахассислар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, ўз илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш кабилар шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, ҳар бир олий таълим муассаси 13 йиллик, яъни 2030 йилга қадар ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиши даркор.

Олий таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида яна бир қадам қўйилмоқда — таълим сифати устидан самарали давлат назоратини ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилади.

Янгиликлар лентаси
0