14:33 17 Октябр 2017
Эфир
Жасурбек Ибрагимов

Жасурбек Ибрагимов хотирасига видеоролик яратилди

NUZ.UZ
Жамият
Ҳавола олиш
Тошкентда коллеж талабасининг уриб ўлдирилиши (23)
2204103

Икки дақиқалик видеороликдан ёш йигит дўстлари билан қай тарзда вақт ўтказиши, курсдош қизларни 8 март билан табриклагани ва бошқа эсдалик хотиралар ўрин олган

ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Яқинда ҳалок бўлган тиббиёт коллежи талабаси Жасурбек Ибрагимов хотирасига дўстлари ва курсдошлари томонидан видеоролик яратишди.

Икки дақиқалик видеороликдан ёш йигит дўстлари билан қай тарзда вақт ўтказиши, курсдош қизларни 8 март байрами билан табриклаши ва бошқа эсдалик хотиралар ўрин олган. Facebook ижтимоий тармоғида айни вақтда талаба вафоти билан билдирилаётган ҳамдарликларнинг кети узилгани йўқ, интернет фойдаланувчилари таъзия изҳор этиш билан биргаликда, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини юз берган ҳодисани яхшилаб ўрганишни сўрашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўн етти яшар Жасурбек Ибрагимов 3 май куни курсдошлари — Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабалари томонидан аёвсиз калтакланган. Кўпсонли операциялардан сўнг у 1 июнь куни тезкор ёрдам Республика марказининг жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмган. Ўсмирнинг ҳалок бўлиши иши бўйича жиноий иш қўзғатилган, ҳодиса омма орасида шов-шувларни келтириб чиқаргач, тергов ишлари республика прокурори томонидан шахсан назоратга олинди.

Ҳодиса бўйича асосий гумондор — Исломбек Тўлагановнинг кўрсатмалари бўйича, муштлашув келиб чиқишига Жасурнинг ўзи сабабчи бўлган. Тўлагановнинг сўзларига кўра, Жасур унинг қўл ва оёқларига келиб урилган ва ҳаётига нуқта қўйган жароҳатларни айнан шу тарзда олган.

Мавзу:
Тошкентда коллеж талабасининг уриб ўлдирилиши (23)
Теглар:
медколлеж, видеоролик, Жасурбек Ибрагимов

Асосий мавзулар