07:53 21 Август 2017
Эфир
Узбекские студенты в посольстве РУз в Москве

Ўзбекистон талабалари иккита диплом олиш имкониятига эга бўладилар

© Sputnik/
Жамият
Ҳавола олиш
Абитуриент-2017: ўзгариш ва янгиликлар (30)
146231

Ўзбекистонда тез орада икки диплом (Double Degree) дастурини жадаллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистонда тез орада "икки диплом" (Double Degree) дастури амалиётга жорий этилади, бу ҳақда Sputnik мухбирига Олий ва ўрта таълим вазирлиги ходими хабар берди.

Суҳбатдош сўзларига кўра, бугун мазкур дастур хорижий олийгоҳларда кенг оммалашган. Кўплаб хорижий олийгоҳларнинг Ўзбекистонда икки диплом дастурини жадаллаштириш бўйича таклифлар вазирликка келиб тушмоқда.

"Биз магистрлик мутахассисликлари учун икки диплом дастурини жорий этишни таклиф қилмоқдамиз. Бу нима дегани, масалан  Ўзбекистон ва хорижий олийгоҳ ўртасида тегишли келишув имзоланади ва уларнинг магистрлари икки ўқув дастур бўйича таълим олиш имкониятига эга бўладилар. Натижада талабалар икки дипломга — Ўзбекистон ва хорижий давлат дипломини оладилар" — деди мутахассис.

Ушбу дастурни амалга ошириш учун айрим шартларга риоя қилиш зарур бўлади. Жумладан, олийгоҳларда таълим муддати бир хил бўлиши керак. Масалан икки йил. Бунинг учун дастурнинг бир ёки бир неча семестрларни бирлаштириш керак бўлади. Шунингдек, икки диплом дастурида мутахассисликлар бўйича қатъий чекловлар бўлади. Масалан, бир вақтнинг ўзида физик ва агроном дипломларини олиш мумкин эмас. Ушбу дастурга фақат қўшни (ўхшаш) бўлган мутахассисликлар киритилади.

"Ўзбекистон икки диплом олиш тажриба лойиҳаси аввал ҳам амалга оширилган. Хусусан, бу амалиёт Тошкент қишлоқ хўжалиги ирригация ва мелиорация институтида муваффаққиятли амалга оширилди. Мазкур институт Голландия олийгоҳи билан ушбу масалада битим мавжуд. Яқинда давлат раҳбари мазкур йўналишда ишларни янада жадаллаштириш бўйича ҳуқуқий ҳужжатлар имзолади. Олдинда жуда катта ишлар амалга ошириш зарур. Мазкур масала бўйича хорижий олийгоҳларнинг кўплаб таклифлари келиб тушмоқда. Ҳозирги вақтда Россия олийгоҳлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар амалга оширилмоқда", — деб қўшимча қилди вазирлик ходим.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Мавзу:
Абитуриент-2017: ўзгариш ва янгиликлар (30)

Асосий мавзулар