22:22 23 Октябр 2017
Эфир
Пустое кресло

Тошкент шаҳрига прокурор тайинланди

Sputnik / Михаил Воскресенский
Жамият
Ҳавола олиш
30501

Илгарироқ Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланганди

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати Тошкент шаҳрига прокурор тайинланганлигини маълум қилди.

Хабар қилинишича, Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг 2017 йил 12 июндаги буйруғига мувофиқ адлия катта маслаҳатчиси Облоқулов Шерзод Соатқулович Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунига асосан Тошкент шаҳар прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланганди.

Асосий мавзулар