Бугун Ўзбекистон президенти дин уламолари билан учрашади ва ифторлик қилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил мемориальный комплекс Имама Бухари
Шавкат Мирзиёев посетил мемориальный комплекс Имама Бухари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йил 15 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев диний вакиллари билан Ислом дини маърифати ва унинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни юзасидан кенг муҳокама йиғилишини ўтказишни режалаштирган

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ижтимоий тармоқнинг бир нечта манбалари берган маълумотга кўра, 2017 йил 15 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев ўзбекистонлик диний соҳа вакиллари билан йиғилиш ўтказади ва шу билан бирга ифторлик ҳам бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik муҳбири хабар берди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Имом Бухорий маркази ҳақиқий ислом таълимоти тўғрисида маълумот берсин

Бу мажлисда, ўз навбатида, Ислом дини маърифати ва унинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни юзасидан кенг муҳокама ўтказилиши ҳам кутилмоқда.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги даврда жаҳон халқларига хавф солаётган терроризм, экстремизм ва ақийдапарстликнинг мақсади, аввало, ёшлар онгини заҳарлашга, бу орқали улардан жангарилар, қўпорувчилар етиштириб чиқаришга қаратилган. Соф Ислом ғояларига мутлақо бегона бўлган бундай қарашлар илмга чанқоқ ёшларни алданишига, уларнинг тўғри йўлни топиб олишларига ғов бўлмоқда. Жамиятдаги бу бўшлиқни тўлдиришни, ёшлар тафаккурида соф Ислом маърифатини шакллантиришни замоннинг ўзи талаб этмоқда.

Ўзбекистон диёри забардаст олимларни, Ислом дини илмининг дарғаларини етиштириб берган муқаддас замин сифатида жуда кўплаб давлатлар томонидан эътироф этилмоқда. Юрт келажаги бўлмиш ёшларнинг аждодларга муносиб издош бўлиши эса бугунги ташланажак қадамлар ва муҳим қарорларга чамбарчас боғлиқдир.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0