Испан журналисти: Мирзиёев гапдан кўра ишни маъқул кўрадиган сиёсатчи

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиеевым
Президент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиеевым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Испаниялик журналист Альберто Рубио "Шавкат Мирзиёев: ишончли қадам ташланган олти ой" мақоласида Ўзбекистонда бугунги кунда юз бераётган ўзгаришларни таҳлил қилди

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни хорижда ҳам кенг эътибор ва қизиқишга сабаб бўлмоқда.

Хусусан, таниқли журналист, "Испаниядаги дипломат" нашри бош муҳаррири Альберто Рубио "Шавкат Мирзиёев: ишончли қадам ташланган олти ой" мақоласида Ўзбекистонда бугунги кунда юз бераётган ўзгаришларни таҳлил қилган. Мақола Испаниянинг Atalayar журналида чоп этилган, деб ёзади "Жаҳон" АА.

"Шавкат Мирзиёев — ўта прагматик (ўз дунёқарашига эга, гапдан кўра ишни маъқул кўрадиган амалиётчи) сиёсатчи. У Ўзбекистонни ўтиш давридан зўриқишларсиз чиқиб олишини енгиллаштирган, бозор иқтисодиёти ва демократик тизим сари дадил одимлашга олиб борувчи йўлни қўллаб-қувватлайди, — дейилади мақолада. — Янги тизим камчиликлардан холи бўлмаса-да, Ўзбекистонда кўп партиявий сайловларни нохушликларсиз ўтказиш имконини берди. Энг муҳими — Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимига киришганидан бошлаб ўтган 180 кун давомида биз ушбу мамлакат сиёсатида сезиларли ўзгаришларга гувоҳ бўлдик".

© SputnikAtalayar нашри сайти
Скриншот сайта издания Atalayar - Sputnik Ўзбекистон
Atalayar нашри сайти

Журналист янги раҳбарнинг қисқа муддатли истиқболдаги стратегик ва энг муҳим — мамлакатда барқарорликни сақлаб қолиш мақсади амалга ошганини таъкидлайди. Президентликка сайланганидан сўнг олиб ишлари эса мамлакатни ривожлантиришнинг янада демократик механизмларини ишлаб чиқиш режаларидан гувоҳлик беради.

"Бу борадаги илк чоралардан бири президентнинг Халқ қабулхоналари тизими ташкил этилиши бўлди. Бу фуқаролар ва ташкилотларнинг президентга шахсан ва виртуал тарзда мурожаат қилиш имконияти демакдир ва бу деярли инқилобий ташаббус, — деб ҳисоблайди испан шарҳловчиси. — Мамлакат тараққиёти учун муҳим бўлган янгича иқтисодий қараш эса Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда беш устувор йўналиш бўйича ривожлантиришнинг ҳаракатлар Стратегиясида ўз аксини топди. У хусусий сектор ва хорижий инвестицияларнинг қатъий қўллаб-қувватланишига қаратилган. Шу мақсадда мамлакатда эркин иқтисодий ҳудудлар сони 7тага етди, бунинг устига улар турли ҳудудларда ташкил этилди. ЭИҲларда инвесторлар учун алоҳида солиқ сиёсати амал қилади".

Муаллиф шу билан бирга мамлакатга хорижий инвестициялар киришига тўсқинлик қилувчи маълум бир омиллар борлигини қайд этади. Улардан бири валюта масаласи бўлиб, унинг тартибга солиниши инвесторларга ўз даромадларини тўлалигича ёки қисман ўз мамлакатларига жўнатиш имконини берган бўларди.

Альберто Рубио хулоса қилар экан, Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти томонидан танланган йўл босқичма-босқич амалга оширилувчи ислоҳотларнинг яхлит мажмуасини ташкил қилишини ва бу йўл осон эмаслигини билдиради. Лекин муаллифнинг фикрига кўра, энг асосийси президент ва халқнинг тараққиётнинг янги даражасига эришиш ва глобал бозор иқтисодиётига қўшилиш борасида мустаҳкам иродага эга эканлигидир.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0