01:48 23 Август 2017
Эфир
Открытие после реконструкции главной мечети Москвы

Россияда олинган шаръий никоҳ ҳақидаги гувоҳнома Ўзбекистонда ўтмайди

© Sputnik/ Владимир Астапкович
Жамият
Ҳавола олиш
72110

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев куни кеча диний уламолар билан ўтказган учрашувида яширинча шаръий никоҳ ўқитиш, хотин устига хотин олиш ҳолатларини кескин қоралади

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтган "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби" мавзусидаги анжуманда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яширинча шаръий никоҳ ўқитиш, хотин устига хотин олиш ҳолатларини кескин қоралади.

"Ҳозирги кунда ҳаётимизда авж олаётган ана шундай хунук, ярамас ҳолатларга чек қўйиш мақсадида алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу қонунда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан берилган ҳужжатга эга бўлмаган шахсларга шаръий никоҳ ўқиган ҳар қандай муллага, агар у валломат бўлсаям, жиноий жазо бериш кўзда тутилади", деди Шавкат Мирзиёев.

Бу хабар чиққанидан сўнг, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида эндиликда шаръий никоҳдан ўтиш учун Россия давлатига бориш кераклиги, у ердаги масжидларла ЗАГС қоғози сўралмаслиги ҳақида фикрлар билдирила бошлади.

Айтиш жоизки, ҳақиқатдан ҳам Россия ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқаролари агар шаръий никоҳдан ўтмоқчи бўлишса, бу мамлакатда қонуний фаолият кўрсатаётган масжидларга мурожаат қилишлари мумкин.

Sputnik мухбири шаръий никоҳдан ўтиш қандай амалга оширилишини аниқлаш мақсадида Москва жоме масжидига мурожаат қилди.

Москва жоме масжиди вакилининг айтишича, шаръий никоҳдан ўтиш учун икки фуқародан уларнинг паспортлари ва икки гувоҳ талаб этилади, холос. Шаръий никоҳ навбатчи имом томонидан ўқилиб, шу билан бирга, истак билдирган фуқароларга шаръий никоҳдан ўтганликлари ҳақида гувоҳнома ҳам берилиши мумкин. Гувоҳнома 1000 рубл тураркан.

Мана шундан сўнг Россияда олинган шаръий никоҳдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома Ўзбекистонда қонуний кучга эга бўладими, деган савол билан Ўзбекистон Мусулмонлар идорасига қўнғироқ қилдик.

"Ушбу гувоҳнома шаръий нуқтаи назардан қабул қилинади, лекин қонун томонидан ўтмайди. Бу гувоҳнома ЗАГС гувоҳномасисиз ҳеч қандай кучга эга эмас. Бирон бир жойда, масалан, меҳмонхонага жойлашмоқчи бўлсангиз, мана бу менинг турмуш ўртоғим десангиз, сизга паспортда ЗАГС муҳри қўйилмаган-ку, деган савол берилади. Бу каби муаммолар бўлмаслиги учун тезлик билан ўша жойнинг ўзида ЗАГСга ариза бериб, қонуний никоҳдан ўтиш ва ЗАГС гувоҳномасини олиш зарур бўлади", — деб изоҳ берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда айтиш жоизки, чет элда олинган шаръий никоҳ гувоҳномалари қонуний ниқоҳ гувоҳномалари бўлмаган тақдирда Ўзбекистонда қонуний кучга эга эмас.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар