01:48 23 Август 2017
Эфир
Ўрта мактаб ўқитувчиси ўқувчини имтиҳонга тайёрлаяпти

Тошкентда ота-оналар ўртасида 10-11-синфларни жорий этиш бўйича сўров ўтказилади

© Sputnik/ Саид Царнаев
Жамият
Ҳавола олиш
69870

Тошкентнинг ҳар бир туманларидаги 4тадан мактабларда 10-11 синфлар жорий этилади

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. 18 июнь куни Тошкентдаги ўрта умумтаълим мактабларида 2017 йилда 9-синфни битирган ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида сўров ташкил қилинади, дея хабар бермоқда "Uznews.uz".

"17 июнь куни Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон банклар Ассоциацияси биносида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда мактаб директорлари, Халқ таълими туман ва шаҳар бўлимлари раҳбарлари ва Халқ таълими вазирлиги вакиллари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида Бош вазир Президент Шавкат Мирзиёевнинг 10-11 синфларни синов тариқасида қайтадан тиклаш ҳақидаги таклифини эълон қилди", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Тошкентнинг ҳар бир туманидаги 4 тадан мактабларда 10-11 синфларни очиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, мактабларда 7 ёшгача бўлган болаларни мактабга тайёрловчи "нулевой" синфлари очилади.

Бош вазир шунингдек, 10-11 синф ўқувчилари учун ўқув-методик қўлланмаларни тайёрлашга кўрсатма берган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ сентябрь ойидан бошлаб Тошкентнинг ҳар бир туманидаги 4 тадан мактабларда 10-11-синфларни очиш режалаштирилаётгани хабар берилган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Теглар:
11 йиллик таълим, Тошкент

Асосий мавзулар