00:01 18 Октябр 2017
Эфир
монтажная комната телевизионного комплекса

"Ўзбекистон 24" телеканалини жаҳонга машҳур медиа бошловчилар табриклайди

© Sputnik/ Рамиль Ситдиков
Жамият
Ҳавола олиш
82110

"Ўзбекистон 24" телеканали иш фаолиятининг дастлабки кунларида телеканал ходимлари ва томошабинларни жаҳонга машҳур халқаро медиа бошловчилар қутлайдилар. Қутловлар видеороликлар кўринишида бўлади

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Янги "Ўзбекистон 24" телеканали очилиши куни, гарчи ҳали бу сана аниқ бўлмасада, (яқин бир неча ойларда рўй бериши кутилмоқда), телеканални иш фаолияти бошланиши муносабати билан жаҳонга машҳур медиа бошловчилар табриклайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Бобир Алиханов маълум қилди.

Алихановнинг сўзларига кўра, телеканал фаолиятининг дастлабки кунларида телеканал ходимлари ва томошабинларни жаҳонда кўзга кўринган халқаро медиа бошловчилар қутлайдилар. Қутловлар видеороликлар кўринишида намойиш этилади.

"Биз биринчи навбатда таниқли халқаро медиа бошловчиларни жалб қиламиз, иккинчи навбатда бу каби медиа қаҳрамонларни ўзимиз яратамиз. Улар эфир иштирокчилари бўладилар. Яқинда мамлакатда ноёб майдон — Халқаро пресс-клуб пайдо бўлди. Бу ерда контентлар яратилиб, журналистлар тўпланишмоқда. Амалдорлар психологияси, давлат вакиллари учун бундай майдон мавжудлиги муҳим. Улар ОАВ саволларига қўрқмасдан жавоб бериш ва халқ билан мулоқот қилиш кўникмаларига эга бўлиб, бу борада маҳоратларини оширмоқдалар", — деб таъкидлади Алиханов.

Алихановнинг айтишича, ҳозирда маҳаллий ҳукумат раҳбарлари эфирда ўзларини қандай тутишни билишади. Улар ноқулай ва муаммоли саволларга ҳам бемалол жавоб бера оладилар. Раҳбарлар бу кўникмаларга айнан пресс-клуб йиғилишларда эга бўлмоқдалар.

"Республиканинг кўплаб вазирлик ва идора раҳбарлари ҳақиқий медиа шахс сифатида ўзларини намоён қилишмоқда. Уларнинг кўпчилиги яна шу йиғилишларда такроран иштирок этиш ҳақидаги фикрларни билдирмоқдалар. Бунга мисол тариқасида, жорий йил 5 июль куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов тўғридан-тўғри мулоқот йиғилишини ўтказади. Ушбу йиғилишда Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги 50 нафар элчилари фуқароларнинг саволларига тўғридан-тўғри батафсил жавоб берадилар", — деб қўшимча қилди Алиханов.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар