01:48 23 Август 2017
Эфир
Пустое кресло

Фуқаролар мурожаатига эътиборсиз бўлган ҳоким ишдан кетди

Sputnik / Михаил Воскресенский
Жамият
Ҳавола олиш
99323

Ҳоким туман аҳолиси билан тизимли равишда самарали алоқа ўрнатмагани ҳамда фуқароларнинг мурожаатларига эътиборсизлик билан қараб келгани учун лавозимдан четлатилган

TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳокими Хайбулла Маматқулов 2017 йил 16 июнь куни лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда "Халқ билан Мулоқот" гуруҳи ўзининг Facebookдаги саҳифасида хабар берган.

Хабарда айтилишича, Маматқулов туман аҳолиси билан тизимли равишда самарали алоқа ўрнатмагани ҳамда фуқароларнинг мурожаатларига эътиборсизлик билан қараб келгани учун лавозимдан четлатилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 19 апрел куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида вазирлик, ташкилотлар раҳбарлари ва ҳокимлар қаттиқ огоҳлантирган эди.

 

Асосий мавзулар