22:42 11 Декабр 2017
Эфир
Кошелек с деньгами и банковскими картами

Ота-онам шундай тарбиялаган, деб ўзбекистонлик йигит ҳамённи эгасига қайтариб берди

© Sputnik/ Владимир Трефилов
Жамият
Ҳавола олиш
2266352

Ўзбекистонлик ёш йигит топиб олган, ичида 100 минг рубл ва банк карталари бўлган ҳамённи эгасига қайтариб берди. Ушбу воқеа интернетда кўплаб олқишларга сабаб бўлди.

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. "Вконтакте" ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Павел Шапкин ўз саҳифасида ичда катта миқдорда нақд пул бўлган ҳамёнини йўқотиб қўйганини ва уни қандай қилиб қайта топилгани ҳақидаги сўзлаб берди.

Павелнинг сўзларига кўра, ичида 100 минг рублга яқин пул маблағи ва банк карталари бўлган ҳамённи йўқотиб қўйган ва ҳатто уни қаерда тушириб қолдирганини ҳам эслай олмаган. Лекин бироз вақт ўтиб, унга бир киши қўнғироқ қилиб ва ҳамёнини топиб олганини ва уни қайтариб бермоқчи эканини айтган.

"Тасаввур қилинг-а, оддий ўзбекистонлик йигит "ота-онам шундай тарбиялаган" деган сўзлар билан ҳамёнимни ичидаги барча пуллари билан қайтариб берса", — деб ёзади Павел ўзининг хабарида.

"Мен бу ҳолатдан жуда чуқур таъсирландим. Шу йигитга ва унинг оиласи учун бу пуллар албатта ортиқча бўлмасди, лекин у шунчаки, мени топиб, ҳаммасини қайтариб берди. Бу йигитнинг қилган ҳайрли ишини таърифларга тил ожиз. Мен ҳатто унинг исмини сўрашни ҳам эсдан чиқарибман, фақат эсдалик учун туширилган мана шу расм бор", деб ёзган Павел Шапкин.

Павел Шапкин
Павел Шапкин

Ушбу хабар Россия ва Ўзбекистон ижтимоий тармоқларида бир кун ичда 7 мингдан ортиқ "Like" олди ва кўплаб изоҳларга сабаб бўлди. Изоҳларниг 99% ижобий маънода. Кўпчилик "Ота-онагга раҳмат" деган маънодаги сўзлар ёзиб қолдирган. 

"Яшавор болакай, мана шундай одамлар туфайли ўзбекларни ва ўзбекистонликларни чет элда кўпроқ ҳурмат қилишадиган бўлади", — деб ёзган Alisher Sattarov исмли фойдаланувчи.

"Имонли қилиб тарбиялаган ота- онасига минг рахмат. Бировни мулки ҳеч кимга яхшилик олиб келмайди, мингги миллион бўлиб чиқиб кетади" — деган Beck Fazilat.

Шу билан бирга жуда кўп фойдаланувчилар Тошкентда ва Ўзбекистонда ўзлари йўқотиб кейин қайтарилган ҳамёнлар ва қимматбаҳо телефонлар ҳақидаги воқеаларни эсга олишган.

Асосий мавзулар