17:22 22 Январ 2018
Эфир
Жамият

Росатом 50 йил ишлайдиган ядровий батарейка намойиш қилди

Ҳавола олиш
82940
© Ruptly.

Олимлар келажакда ушбу янги энергия манбаи коинотда, медицинада ва ер шарининг узоқ ва етиб бориш қийин бўлган жойларида ишлатиш мумкинлигини қайд этишмоқда.

TOШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Москвада бўлиб ўтган "Атомэкспо" форумида ядровий  бараейка намунаси кўрсатилди.

Миттигина энергия манбаи "Луч" илмий-ишлаб чиқариш уюшмасида яратилган. Батарейки радиоактив изотоп Никель-63 (Ni-63) асосида ишлаб чиқарилган бўлиб, у ўз ҳажмига нисбатан анча кучли қувватга эга. Бундай батарейка электрон асбобларни 50 йил давомида узулуксиз энергия билан таъминлаши мумкин.

Олимлар келажакда ушбу янги энергия манбаи коинотда, медицинада ва ер шарининг узоқ ва етиб бориш қийин бўлган  жойларида ишлатиш мумкинлигини қайд этишмоқда.

Лаборатория ходими Александр Павкин айтишига қараганда, ушбу ядровий батарейка инсон учун хавфли бўлган нейтрон ва гамма нурланиш чиқармайди. Бета-нурланиш электронлари эса тўлалигича батарейка ичида қолади, шунинг учун янги батарейка кардиостимуляторларда муваффақиятли қўлланилиши мумкин.

Яна видео

Асосий мавзулар