Ҳайит намозини ўқиш вақти эълон қилинди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишПразднование Ураза-байрама в Москве
Празднование Ураза-байрама в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хабарда айтилишига кўра, Тошкент шаҳридаги масжидларда Ҳайит намози соат 05:05да ўқилади, бошқа вилоятларда ҳудудлардаги масжидлар томонидан алоҳида эълон қилинади.

TOШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент шаҳрида 26 июнь куни ўқиладиган Ҳайит намози вақтини эълон қилди.

"Тошкент шаҳридаги масжидларда ҳайит намози 2017 йил 26 июнь, душанба куни эрталабки соат 05:05да ўқилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса тақвимдаги вақт тафовутлари асосида ҳудудлардаги масжидлар томонидан эълон қилинади", — дейилган хабарда.

Шунингдек, хабарда Ҳайит намозини қандай ўқиш ҳақида кичик видеолавҳа ҳам тақдим этилган.

Янгиликлар лентаси
0