Федор Емельяненко Митриондан нокаут бўлди

© Sputnik / Михаил Киреев / Медиабанкка ўтишФедором Емельяненко после боя
Федором Емельяненко после боя - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фёдор Емельяненко учун бу ўтказилган 42 жангдан бешинчи мағлубият бўлди. Митрион эса 17та жанг ўтказиб улардан 12тасида ғалаба қозонган.

ТОШКЕНТ, 25 июн Sputnik. Ўтган тунда Bellator 180турнири доирасида бўлиб ўтган навбатдаги жангда россиялик афсонвий яккакурашчи Фёдор Емельяненко америкалик Мэтт Митриондан нокаут бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Нью Йоркда бўлиб ўтган жанг, бор-йўғи 2 дақиқа давом этди. Иккала яккакурашчи ҳам бир-бирига ўта кучли зарбалар беришди ва баравар қулаб  тушишда, лекин Митрион дарҳол ўзига келиб Фёдорга шиддатли зарбалар беришни давом эттирди. Бир неча сониядан сўнг рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди.

Ушбу жанг аслида феврал ойида бўлиб ўтиши керак эди, лекин ўшанда врачлар  Митрионнинг жигарида тош бор деб, жангни қолдиришган эди.

Эслатиб ўтамиз, Фёдор Емельяненко учун бешинчи мағлубият бўлди. Умумий ҳисобда эса бу 42 жанг бўлди. Митрион эса 17та жанг ўтказиб улардан 12тасида ғалаба қозонди.

Қўйида ушбу жанг қандай бўлиб ўтгани ҳақида қисқа видеолавҳани томоша қилишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0