07:52 21 Август 2017
Эфир
Праздник Ураза-байрам в России

Россия мусулмонлари Рамазон ҳайитни байрам қилмоқда

© Sputnik/ Максим Блинов
Жамият
Ҳавола олиш
399 0 0

Бу йил Россияда муфтийлар кенгаши томонидан Ҳайит харжи кам таъминланган фуқаролар учун 100 рубл, ўрта таъминланган фуқаролардан 300 рубл ва даромади яхши бўлган фуқаролардан 500 рубл сифатидан белгиланган.

ТОШКЕНТ, 25 июн —Sputnik. Бугун Россиянинг миллионлаб мусулмонлари Рамазон ҳайит байрамини нишонлашмоқда.

Рамазон ҳайити муқаддас Рўза ойи тугаши муносабати билан нишонланадиган байрам бўлиб мусулмонларнинг энг катта байрамларидан бири ҳисобланади. Араб тилида Рамазон ҳайити “Ид ал-Фитр” деб номланади. Айтишларига қараганда, ушбу байрамни Муҳаммад пайғамбарнинг ўзи 624 йилда таъсис қилган.

Праздник Ураза-байрам в России
© Sputnik/ Максим Блинов
Праздник Ураза-байрам в России
Одатда Рамазон ҳайити тонгги Ҳайит намозидан бошланади. Ундан сўнг мусулмонлар уйларига тарқалиб байрм дастурхони ёзилади. Байр қариндошлар ва дўстлар даврасида кутиб олинади. Мусулмонлар бир-бирларини “Ид-муборак!” деб табриклашади.

“Россия имомлари Ҳайит намозида  айтиладиган хутбаларида, Рамазон ойи тугаса ҳам, бизнинг яхши ишларимиз, яхши ниятларимиз ва намозларимиз доимий ва муддатсиз бўлиши кераклигини, мусулмонлар ушбу аРамаHfvойида жамлаган руҳий куч ва қувватлари бутун йил давом этиб, келаси Разон ойига қадар етишини тилаб қоламиз”, — деди Россия Муфтийлар кенгаши раиси ўринбосари Рушан Аббясов РИА Новости мухбирига.

Ҳайит харжи

Қадимдан барча мусулмон мамлакатларида Рамазон ҳайити куни “Закот ул-Фитр” яъни Ҳайит муносабати билан тўпланадиган хайр-эҳсон пули жамлаб уни муҳтожларга ёрдам сифатида бериш одат бўлган.

Бу йил Россияда муфтийлар кенгаши томонидан Ҳайит харжи кам таъминланган фуқаролар учун 100 рубл, ўрта таъминланган фуқаролардан 300 рубл ва даромади яхши бўлган фуқаролардан 500 рубл сифатидан белгиланган.

Праздник Ураза-байрам в России
© Sputnik/ Максим Блинов
Праздник Ураза-байрам в России
Шунингдек, айрим сабабларга кўра рўза тута олмаган фуқаролар 150 рублдан фидья-садақа пули тулаши ҳам белгиланган.

Москвада байрам тантаналари

Москвада Жомеъ масжиди Рамазон ҳайити кутиб олинадиган бош майдон сифатида белгиланган. Москва Жомеъ масжиди мусулмонлар учун бугун тонг соат 03:30 дан очилди. Соат 07:00 да ҳайит намози бошланди. Унга Россия Муфтийлар кенгаши раиси шайх Равил Ғайнуддин етакчилик қилди.

Россиянинг етакчи телеканаллари ушбу маросимдан репортажлар тайёрлашди.

Шунингдек, Ҳайит намози, Москванинг “Татарский” кичик кўчасидаги қадимий масжидда, “Поклонная гора” мемориал мажмуасидаги масжидда ва маҳаллий ҳукумат ушбу тадбир учун ажратган бошқа бир неча майдонларда бўлиб ўтди.

Ушбу муносабат билан шаҳарнинг Ҳайит намози ўқиладиган бир неча кўчаларида тонг соат 04:00 дан 11:00 га қадар автомобил ҳаракати чекланди. Масжидларга яқин бўлган бир неча метро бекатларига кириш ҳам бир неча соатга чекланди. Ундан ташқари шаҳарнинг одам гавжум жойларида алоҳида хавфсизлик чоралари кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Москва, Санкт-Петербург, Қозон ва Сочида Конфедерациялар кубоги мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Унга дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан минглаб томонабинлар ва меҳмонлар келишган.

 

Асосий мавзулар