11:10 23 Август 2017
Эфир
Владимир Путин

Путин Россия мусулмонларини Рамазон ҳайити билан табриклади

© Ruptly.
Жамият
Ҳавола олиш
256 0 0

Президент Россия мусулмонлар уюшмаларининг жамоат ҳаётида иштироки ва одамлар орасида дўстлик ва ўзаро тушунишни оширишда тутган фаолиятини юқори баҳолади.

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин россиялик мусулмонларни Рамазон ҳайити билан табриклади.

“Рамазон ҳайити – бутун дунё мусулмонлари томонидан бир неча асрлар давомида нишонланиб келаётган асосий диний байрамлардан биридир. Муқаддас Рамазон ойи охирида нишонланадиган ушбу байрам негизида чуқур маъно бор. У янгиланиш, ўз-ўзини тарбиялаш,  яхшилик қилишга доимо тайёр бўлиш ва бечорларга ёрдам беришни англатади.

Россиялик мусулмонлар ота-боболарининг бой руҳий ва тарихий меъросини эъзозлаб, уларни ёш авлодга узатаётганини кўриш қувонарлидир. Мусулмон ташкилотларининг жамият ҳаётида, мамлакатнинг маданий ҳаётида иштирок этиши, хайрли, тарбиявий ҳамда ватанпарварлик ташаббусларида иштирок этиши — чин кўнгилдан ҳурматга сазовордир.

Уларнинг фуқаролар орасида тинчликни сақлаш, дўстлик ва ўзаро тушунишни кучайтиришда тутган ўрни алоҳида ва муҳим аҳамиятга эга эканини яна бир бор қайд этмоқчиман”, — деди Владимир Путин ўзининг табрик сўзида.

Россия президенти матбуот хизмати хабари асосида.

Асосий мавзулар