11:42 21 Август 2017
Эфир
Электричка

Қўқон, Марғилон ва Андижон орасида электричка қатнови йўлга қўйилади

© Sputnik/ Денис Гришкин
Жамият
Ҳавола олиш
39730

Аҳолига қулай, арзон ва хавфсиз транспорт хизмати кўрсатиш доирасида, Фарғона водийсининг йирик шаҳарлари ўртасида электричка ҳаракати йўлга қўйилаётгани — муҳим қадам бўлади.

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Тез кунда Қўқон, Марғилон ва Андижон шаҳарлари ўртасида электричка қатнай бошлайди, деб хабар берди президент расмий веб-сайти.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мазкур турдаги темир йўл транспорт қатновининг йўлга қўйилиши Фарғона водийси аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

"Илгари Фарғона водийсида электропоезд қатнайди деса, биров ишонмасди. Энди Қўқондан Андижонга бир соатда етиб бориш мумкин. Бу ҳам халқимизнинг узоғини яқин қилиш борасидаги, одамлар манфаатини кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотларимиз самарасидир", — деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистонда темир йўл тармоғини модернизация қилиш, аҳолига қулай, арзон ва хавфсиз транспорт хизмати кўрсатиш доирасида, Фарғона водийсининг йирик шаҳарлари ўртасида электричка ҳаракати йўлга қўйилаётгани — муҳим қадам бўлади.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан ушбу йўналишлар учун 5 электричка модернизация қилинди. Натижада транспорт воситаларининг ташқи ва ички қиёфаси бутунлай ўзгарган. Вагонларга кондиционер, замонавий ўриндиқлар ўрнатилган. Хориждан яна 10 электропоезд олиб келтириш режалаштирилган. Ҳар бир электричка 6 вагондан иборат.

Жорий йилда Фарғонадан Марғилонгача бўлган темир йўлни электрлаштириш ишлари якунланади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар