11:42 21 Август 2017
Эфир
Общественный транспорт в Ташкенте

Тошкент йўловчи транспортида маркетинг изланишлари ўтказилади

© tashtrans.uz
Жамият
Ҳавола олиш
12220

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. 2017 йил 3 июлидан бошлаб “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги автобус саройлари йўналишларида йўловчилар оқимини ўрганиш борасида изланишлар олиб борилади, деб хабар қилмоқда "Тошшаҳартрансхизмат" матбуот хизмати.

"Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари! Йўловчилар ташишни ташкил қилиш самарадорлигини ошириш, автобус йўналишларини янада оптималлаштириш, ҳаракатланадиган таркибнинг ратсионал миқдорини аниқлаш мақсадида 2017 йилнинг 3 июлидан бошлаб "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ тизимидаги автобус саройлари йўналишларида йўловчилар оқимини ўрганиш олиб борилади", — дейилган муассаса расмий хабарида.

Шунингдек, "Тошшаҳартрансхизмат" йўловчилардан ушбу изланишларда фаол иштирок этишни, йўл кира ҳақини ўз вақтида тўлаб боришни ва бир марталик чипталарни чипта сотувчилардан талаб қилишни илтимос қилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар