11:42 21 Август 2017
Эфир
Денежные купюры и монеты разных стран

ИИВда коррупцияга қарши кураш мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

© Sputnik/ Михаил Кутузов
Жамият
Ҳавола олиш
186 0 0

2017 йилнинг ўтган даврида Бош прокуратурага коррупция ҳолатлари бўйича келиб тушган 171 мурожаат қонуний ҳал этилди. Мазкур мурожаатлар бўйича 8 жиноят иши қўзғатилган.

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Маданият саройида коррупцияга қарши курашишга доир давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция ҳолатларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2017 йилнинг ўтган даврида Бош прокуратурага коррупция ҳолатлари бўйича келиб тушган 171 мурожаат қонуний ҳал этилди. Мазкур мурожаатлар бўйича 8 жиноят иши қўзғатилган.

Давра суҳбатида жойларда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ҳамкорлигини таъминлаш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 4 январда "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида" қонуни ҳамда Ўзбекистон президенти томонидан 2 февралда коррупцияга қарши курашиш бўйича 2017-2018 йилларга мўлжалланган давлат дастури тасдиқланган эди. Ушбу қонун талабларига кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларни таъқиб этиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар