11:41 21 Август 2017
Эфир
Сталик Ханкишиев

Сталик Ханкишиев тўлишган қоматли аёлларни ҳимоя қилди

© stalic.ru
Жамият
Ҳавола олиш
224 0 0

Таниқли блогер, ошпазлик китоблари автори ва телекўрсатувлар бошловчиси аёлларни диетологларга мурожаат қилмасликка, тўлишган қад-қоматдан воз кечмасликка чақирди.

ТОШКЕНТ, 27 июн – Sputnik.  Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган таниқли блогер, ошпазлик китоблари автори ҳамда кўрсатувлари бошловчиси Сталик Ханкишиев тўлишган қоматли аёлларни ҳимоя қилди.

Россиялик телебошловчи Лена Миро одатда, ўз кўрсатувларида аёлларнинг ориқ қоматини сақлаб қолиш, ортиқча вазн, ҳатто бироз тўлишган қад-қоматнинг ҳам мутлақ қарши нуқтаи назар билдиради. Охирги кўрсатувларидан бирида у дунёда машҳур опера куйловчиси Анна Нетребкони ва грузиялик жаз куйловчиси Теона Контридзени кескин танқид қилган эди.

Анна Нетребкони ва Теона Контридзени яхши таниган ва уларнинг ижодидан хабардор бўлган Ханкишиев бунга қарши нуқтаи-назар билдирди.

“Малика бўлиш учун, аёлларга аллакимдир тасдиқлаган шаклдаги қад қомат керак эмас. Ҳар бир аёлнинг фақат ўзига хос “бир нимаси” бўлиши керак. Ана шу “бир нима” Нетребкода ҳам, Контридзеда ҳам тўлиб тошиб ётибди. Шунинг учун ҳам улар куйлаганда ёки ёнингдан ўтганда маҳлиё бўлиб қоласан.

Ҳурматли аёллар, агар сизнинг қоматингиз аллакимдир тасдиқлаган стандартларга мос келмаса — заррача хафа бўлманг. Асосийси ёнингизда сизни яхши кўрган ва сиз яхши кўрган киши бўлса бас. Сиз аллақачон бахтли инсонсиз.

Агар сиз қобилиятли инсон бўлиб ўзингизнинг бошқа жиҳатларингиз билан эркаклар ҳурматини қозонаётган бўлсангиз – сизни икки карра табриклайман.

Фақатгина ўзингизни ёмон ҳис қилаётган бўлсангиз ва шифорлар буни ортиқча вазн туфайли, деб айтган бўлса, вазнингизга эътибор беришингиз мумкин”, — деб сўзини якунлайди Ханкишиев.

Асосий мавзулар