Шавкат Мирзиёев журналистларни табриклади

© ИА "Казинформ"Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент ўз табригида Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ОАВлари ривожланиб, уларни сони ва эфир вақти кескин ошганини қайд этди.

TOШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклади, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

"Қадрли дўстлар! Аввало, сиз, азизларни – юртимиздаги барча журналистлар, газета ва журналлар, теле-радиоканаллар, нашриёт ва матбаа корхоналари фидойиларини, муҳтарам фахрийларни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, сизларга ўзимнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромим, эзгу тилакларимни изҳор этишга рухсат бергайсиз", — деб бошланган президентининг табрик сўзи.

Президент ўз табригида Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ОАВлари босиб ўтган ривожланиш йўли ҳақида тўхталиб ўтди. Хусусан, Мирзиёев республикада 1500 дан зиёд оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатаётганини ва аксарият ОАВлар нодавлат ташкилотлар эканини ҳам қайд этди.

Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Кун фотоси: Ўзбекистон ташқи ишлар вазири илк бор журналист билан селфи тушди

Шунингдек, "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги телеканалларнинг бир сутка давомидаги умумий эфир вақти 616 соатни ташкил этмоқда. Ҳолбуки, мустақилликдан олдин бу рақам бор-йўғи 48 соатга тенг эди, холос", — дейилган президент нутқида.

Мирзиёев интернетда фаолият юритаётган ОАВларни ҳам эсдан чиқармади. Бу борада президент "Ушбу йўналишда янги ижодий авлод – Интернет журналистлари шаклланиб бораётгани эътиборга сазовордир", — деди.

Табрик сўзининг охирида Мирзиёев журналистларга соғлик-омонлик тилади.

"Азиз ва муҳтарам дўстлар! Барчангизни бугунги касб байрамингиз билан яна бир бор самимий қутлаб, сизларга сиҳат-саломатлик, олижаноб фаолиятингизда омад ва ютуқлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг, азизлар!", — деб табрик сўзини якунлади президент.

Янгиликлар лентаси
0