02:16 22 Ноябр 2017
Эфир
Узбекский студент

Қўшимча контракт миқдорлари тасдиқланди, энг қиммати - 25 баробар!

© UIT
Жамият
Ҳавола олиш
120412

Квота бўйича киришга бали етмаган, абитуриентлар учун қўшимча контракт тўловлари миқдори 1,5 баробардан - 25 баробаргача белгиланди.

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қабул қилиш…” ҳақидаги 393-сонли қарорига асосан, белгиланган квота бўйича кириш бали етмаган абитуриентлар учун талабалар сафига қўшилиши имконияти пайдо бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Давлат комиссиясининг тартибига мувофиқ, квота бўйича белгиланган баллга 4 баллдан ортиқ бали етмаган, лекин 68 баллдан кўп бал тўплаган  абитуриентлар учун тўлов-контракт маблағлари миқдорлари тасдиқланди.

Тасдиқланган тўловлар миқдори  турли соҳалар учун, оддий тўлов-контракт пулига нисбатан бир неча баробар юқори миқдорда белгиланган:

15 баравар — чет тиллари, таржимонлик, тарих, жаҳон сиёсати, Шарқ фалсафаси, социология, психиология, журналистика, энергоаудит, нефт-газкимё саноати, ахборот тизимлари, компьютер графикаси, телекоммуникация, радиоэлектрон қурилмалар, махсус ёритиш технологиялари, ижтимоий таъминот, меҳмонхона хўжалиги, туризм, транспорт, логистика, авиадиспетчерлик иши;

20 баравар — иқтисодиёт, менежмент, кичик бизнес, маркетинг,  божхона иши, молия, банк иши, солиқ, бухгалтерия, жаҳон иқтисодиёти, суғурта иши, пенсия иши, статистика, баҳолаш иши, кадрлар менежменти, корпоратив бошқарув, давлат бюджети, барча тиббий мутахассисликлар;

25 баравар — юриспруденция, юриспруденция (ислом ҳуқуқи);

Юқорида тилга олинмаган, қолган барча соҳалар учун қўшимча контракт тўлови миқдори - 10 баравар этиб белгиланди.

Кўриб турганингиздек, юриспруденция йўналиши бўйича қўшимча-контрактда ўқиш истагини билдирганлар биринчи ўқув йили учун тўлов контракт миқдорининг 25 баравари, яъни — 246 млн 250 минг сўм тўлаши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу оширилган контракт тўловлари фақат биринчи ўқув йили учун тўланади. Кейинги йилларда контракт пулининг бир баравари  тўланади.

Олдин хабар берганимиздек, қабул квоталари чегарасига 4 баллгача етмаган абитуриентларга қуйидаги тўлов пули белгиланган эди:

1 баллгача етмаган абитуриентлар учун – 1,5 баробар;
1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун – 2,0 баробар;
2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун – 2,5 баробар;
3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун – 3,0 баробар.

Маълумотлар юрист ва блогер Xushnudbek.uz саҳифасидан олинди.

Асосий мавзулар