02:39 20 Ноябр 2017
Эфир
Узбекские старики

БМТ: 21 аср охирида барча собиқ Иттифоқ республикалари аҳолиси камая бошлайди

© Flickr/ Fulvio Spada
Жамият
Ҳавола олиш
237202

БМТ экспертлари Ер шарида 2100 йилга қадар аҳоли сони ўзгаришини таҳлил қилиб чиқиб нохуш хулосаларга келишди.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik, Антон Курилкин. БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий департаментининг Июнь ойининг бошида чоп этилган ҳисоботи бир неча кутилмаган хулосаларга олиб келди. Sputnik ҳисоботни таҳлил қилиб, собиқ Иттифоқ аҳоли сонида қандай ўзгаришлар кутилаётгани билан қизиқди.

СССР тарқалиб кетган 1991 йилдан 2017 йилга қадар собиқ Иттифоқ республикаларида аҳолининг ўртача ёши 66,6 ёшдан 71,2 ёшгача ўсди. Бунинг асосий сабаби – ҳаёт сифатининг яхшиланишидир.

Пожилые женщины отдыхают на скамейке
© Flickr/ mau_manuela
Ўзбекистон аҳолиси
Худди шундай ҳолат дунёнинг барча мамлакатларида кузатилмоқда. Дунё хавфсизроқ, яшаш шароитлари қулайроқ бўлиб бораётгани туфайли бутун дунё аҳолисининг сони ва ўртача ёши ўсмоқда. Лекин ушбу ўзгаришларнинг иккинчи томони ҳам бор. Аҳолининг ўртача ёши ортиб бориши билан, туғилиш ҳам камайиб бормоқда. Мутахассислар хулосасига кўра, Ер шарида 2050 йилга келиб ёши 80дан катта бўлган аҳоли сони 3 бараварга ошар экан.

Хўш сабаб нимада?

Бугун Ер шарида аҳоли сони тез ўсиб бормоқда. 2017 йилда Ер шари аҳолиси 7,55 миллиард кишига етади. Бунга бир томондан аҳоли умри узайиб (71,9 ёш) бораётгани иккинчи томондан эса, туғилишлар сони (бир аёлга 2,47 бола) ортиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Шу билан бир вақтда аксарият Иттифоқ республикаларида аҳоли сони қисқариб бормоқда. Айниқса Латвия, Литва, Молдова ва Украинада вазият хавфли. Фақат Ўрта Осиё ва Озарбайжонда аҳоли ўсиши кузатилмоқда.

Совет Иттифоқи йилларида аксарият республикалар аҳолиси сони ўсиб келаётган эди. 1990 йилларда собиқ СССР аҳолиси сони кескин камайиб борди. 2000 йиллар бошида фақат Ўрта Осиё ва Озарбайжонда аҳоли ўсиши кузатилди.

Население Земли в 2017 году
Sputnik
Население Земли в 2017 году

2050 йилда аҳоли сони камайиш бошланади

21 аср ўртасига келиб собиқ Иттифоқ республикаларида демографик вазият ёмонлашиб боради. Собиқ Иттифоқ ҳудудида аҳоли сони 2,2 миллионга қисқаради. Аҳолининг ўртача ёши эса 77 ёшни ташкил қилади. Энг узоқ умр кўрувчилар Эстонияда – 89,7 ёш энг қисқа умр кўрувчилар эса Туркманистонда – 71,6 ёшгача яшайди.

БМТ ҳисоботига кўра 2050 йилга қадар Ўрта Осиё ва Озарбайжонла аҳоли сони ўсишда давом этади, лекин ундан кейин Европа аҳолиси сингари қисқара бошлайди.

Ўша вақтга келиб Ер шарида аҳоли сони 9,7 млрд кишини ташкил қилади. Энг кўп аҳоли — Осиёда яшайди.  Аҳоли сони бўйича Ҳиндистон Хитойдан ҳам ошиб кетади. Учинчи ўринни эса АҚШ ўрнида Нигерия эгаллайди. Россия аҳоли сони бўйича 15 ўринга тушади.

Население Земли в 2050 году
Sputnik
Население Земли в 2050 году

21 аср охирида

БМТ мутахассислари фикрига кўра, 2100 йилга келиб Ер шари аҳолиси сони 11,1 миллиардга етади. Собиқ Иттифоқнинг барча мамлакатларида ушбу кўрсатгич камайиб боради. Ўзбекистонда 38 миллион, Арманистонда 1,8 миллион, Эстонияда эса бир миллиондан кам одам яшайди. Украинада эса аҳоли сони 2017 йилга нисбатан 16 миллионга қисқаради.

Мутахасислар аҳоли сони қисқаришига бир неча сабабларни айтишмоқда. Улар орасида экологик вазият, аёллар мустақил бўлиши ва ишлаши туфайли кеч турмуш қуриш, бир оилада болалар сонининг камайиши деб кўрсатилмоқда.

Население Земли в 2100 году
Sputnik
Население Земли в 2100 году

Асосий мавзулар