Сергей Лебедев: туғилиб-ўсган юртим Ўзбекистонни меҳр билан эслайман

© Sputnik / Алексей НикольскийПредседатель Исполнительного комитета – исполнительный секретарь СНГ Сергей Лебедев
Председатель Исполнительного комитета – исполнительный секретарь СНГ Сергей Лебедев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия котиби Ўзбекистон ҳамда Биринчи президент Ислом Каримов ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди

ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия котиби Сергей Лебедев “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон ҳамда Биринчи президент Ислом Каримов ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

“Мен Ўзбекистонда туғилганман ва она Ватаним – гўзал юртни меҳр билан эслайман. Болалигим, мактаб йилларим шу ерда ўтган. 2000 йилда Россия Ташқи разведка хизмати директорлигига тайинланганимда менинг илк сафарларимдан бири албатта Тошкентга бўлган”, деди у.

МДҲ Ижроия раиси Сергей Лебедев - Sputnik Ўзбекистон
Сергей Лебедев Мирзиёевнинг ташқи сиёсатига юқори баҳо берди

Лебедев Ислом Каримов билан танишуви ҳақида фахр билан сўзлади.

“Ташрифим чоғида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов томонидан қабул қилиниш бахтига муяссар бўлдим. У киши билан ўшанда яқиндан танишганмиз. У мени жуда илиқ қарши олганди. Ҳар қандай расмий суҳбат доираларидан ташқаридаги самимий суҳбат бўлиб ўтганди. Давлат раҳбари мендан болалигим ўтган Жиззах ҳақида қизиқиш билан сўраганди. Мен эса қалбимда фахр билан паспортимнинг “туғилган жойи” деган қаторида “Самарқанд вилояти”, яъни Ислом Каримов туғилган вилоят номи ёзилганлигини айтгандим (1948 йилда Жиззах Самарқанд вилояти таркибида бўлган – “Жаҳон АА). Самарқанд ва унинг диққатга сазовор масканлари – Регистон, Сиёб бозори, Амир Темур ва Шоҳи-Зинда мақбараларини ёдга олгандим.

Ислом Каримов кейинчалик менга Ўзбекистонга бўлган муҳаббатимни сақлаб қолганим, муқаддас қадамжоларни ёдда тутганим учун мени юксак қадрлашини кўп бора айтганди.

Генсек ООН Гутерреш почтил память первого президента Узбекистана Ислама Каримова - Sputnik Ўзбекистон
БМТ бош котиби Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Бу етук сиёсатчи билан кўп бора учрашиш шарафига муяссар бўлдим: МДҲ, ШҲТ саммитлари, йирик анжуманларда йилига 2-3 мартаан учрашардик. Қайд этиш лозимки, ҳар бир учрашув ёдимда қолган, зеро бу энг самимий онлар эди.

Мен Ислом Каримовнинг илиқ, меҳрли муносабатини ҳар доим ҳис қилганман. У кишини юксак ҳурмат билан эслайман ва менга айтган сўзлари ва тилаклари учун миннатдорман.

Ислом Каримовнинг қўллаб-қувватловини ўз амалий фаолиятимда ҳам ҳис қилганман.

У кишининг қўллаб-қувватлашлари туфайли Ўзбекистоннинг турли идоралари раҳбарлари билан илиқ муносабатларимиз йўлга қўйилган.  

Ислом Каримов шубҳасиз, ёрқин ва кучли шахс сифатида ёдда қолади. Нафақат мен, балки уни яхши билганлар у кишининг ўткир хотираси, масъулиятлилиги, вазиятни тўғри баҳолаш, истиқболни кўра олиш хислатларини эътироф этадилар.

ШҲТ давлат раҳбарлари саммити - Sputnik Ўзбекистон
ШҲТ ўзининг очиқлиги ва бетарафлигини сақлаб қолиши керак - Ислом Каримов

МДҲ Ижроия котиби Ислом Каримовнинг турли анжуманлардаги иштирокларини ҳам ёдга олди.

“2014 йилда Минскда бўлиб ўтган давлат раҳбарлари йиғилишида у кишининг анчагина кескин нутқи ОАВда кенг муҳокама қилинганди. У ўшанда ташкилотнинг ҳолатини нафақат кўрсатиб берган, балки Украина атрофидаги вазиятга ҳам баҳо берганди. Бу очиқ ва шу билан бирга холисона берилган баҳо эди.

ШҲТ саммитларида ҳам Ислом Каримов худди шундай тарзда иштирок этарди. У киши билан 2016 йилнинг 24 июнида Тошкентдаги сўнгги учрашувимиз ёдимда қолган. Тадбир доирасида ажойиб концерт намойиш этилди. Эсимда, мен президентдан унча узоқ бўлмаган жойда, тахминан етти метр нарида ўтиргандим. Концерт ўрталарида миллий “Лазги” куйи ижро этилганда у ўрнидан туриб рақсга тушганди. У кишининг қувончга тўла кўзларини завқ билан кузатиш мумкин эди.

Ҳа, Ислом Каримов ўз фикри ва ҳаракатларида қатъий эди. У халқаро майдонда, биринчи навбатда МДҲда юксак обрўга эга эди.

Ҳамдўстлик давлатлари раҳбарлари тор доирада тўпланганларида у ҳамиша “оқсоқол” сифатида қатнашарди. Кўпинча биринчи бўлиб у кишига сўз бериларди. Ислом Каримовнинг ёши, донолиги, инсоний хислатлари ҳақиқий ҳурмат уйғотарди.

Ислом Каримов мусулмончилик урф-одатларига кўра дафн этилди

Ҳар сафар 2016 йилнинг 3 сентябрида Самарқандда бўлиб ўтган мотам маросимини эсласам, ўзбекистонликларнинг қайғули юз ифодалари кўз олдимга келади. Бу ҳақиқатан ҳам умумхалқ қайғуси бўлганди. Шу диёр фарзанди сифатида айтишим лозимки, мен бу буюк шахснинг вафотидан чуқур изтиробга тушгандим. 

Менда Ислом Каримов билан боғлиқ кўплаб эсдалик ҳужжатлари бор. Мана ёнимда “Халқ сўзи” газетаси турибди. Унда у кишининг мени Оқсарой қароргоҳида қабул қилган вақтдаги сурати акс этган.

Бу инсоннинг сўзлари, ўгитлари ва меҳрли муносабатини тез-тез эслайман. У киши билан сўзлашиш, бирга ишлаш шарафига муяссар бўлган минглаб инсонлар ҳам худди шундай ёдга олишади деган фикрдаман.

Ислом Каримов хотираси қалбимизда абадий қолади!”

Янгиликлар лентаси
0