Меҳнаткашлар фарзандлари учун Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳи ташкил этилди

© nuz.uzЛагерь "Баркамол"
Лагерь Баркамол - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2017 йилда ижтимоий ҳимояталаб оилалар фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан Оролбўйи минтақасидан 4,5 минг, Меҳрибонлик уйларидан 1950 нафар ҳамда 50 нафар жисмоний имконияти чекланган болалар бепул йўлланма билан таъминланди, деб хабар қилди Касаба уюшмалари Федерацияси

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Меҳнаткашлар фарзандларининг мазмунли ҳордиғини ташкил этиш мақсадида "Қуёшли" болалар соғломлаштириш оромгоҳи негизида ташкил этилган Республика Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳи 2-навбатининг очилиш маросими ўтказилди, деб хабар қилди Касаба уюшмалари Федерацияси матбуот-хизмати.

Умид гулшани санаторийси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг чет элда ҳам машҳур санаторийси замонавийлаштирилди
Ушбу оромгоҳда ёзги мавсумнинг 1-навбатида Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган "Билимлар беллашуви" ғолиблари бўлган 250 нафар иқтидорли ўғил-қиз, айни кунда давом этаётган 2-навбатда эса 210 нафар иқтидорли болажонлар касаба уюшмалари томонидан бепул йўлланмалар асосида соғломлаштирилмоқда, дейилган хабарда.

Масканда 10 дан ортиқ тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

Хусусан, "Инглиз тили", "Ёш китобхон", "Компьютер билимдони", "Хореография", "Ёш маънавиятчи", "Тасвирий санъат", "Моҳир қўллар", "Жисмоний тарбия ва спорт" каби тўгараклар барча зарур жиҳоз ва воситалар билан таъминланиб, ўғил-қизлар табиат қучоғидаги ноанъанавий ва интерфаол усулдаги машғулотлар билан қамраб олинмоқда.

Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда болажонлар учун турли фанлар йўналишлари бўйича маҳорат дарслари, ижодий ўқув машғулотлари, викториналар, танловлар, мусобақалар, назм ва наво кечалари ташкил этилмоқда. Шунингдек, таниқли фан арбоблари, олимлар, адабиёт ва санъат намоёндалари иштирокида ўтказилаётган учрашув ва суҳбатлар, очиқ мулоқотлар ўғил-қизларда катта таассурот қолдирмоқда.

Ўғил-қизлар билан ўтказилаётган таълим-тарбиявий жараёнларда Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳамкор ташкилотлар ва вазирликлар иштирокида тайёрланган "Болалар учун мўлжалланган шеърлар, куй ва қўшиқлар тўпламлари"дан фойдаланилаётгани қўшимча қилинган.

Туркманистондаги Каспий денгизи соҳили - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон болалари Туркманистондаги денгиз соҳилида дам олишмоқда
Республика Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳи 2-навбати очилишига бағишланган тантанали тадбир давомида республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишларининг мазмун-моҳияти, уларнинг барчаси инсон манфаатларига хизмат қилаётгани, давлат томонидан ёш авлод вакилларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларнинг аҳамияти болаларга саҳна кўринишлари орқали намойиш этилди, дейилади хабарда.

Жорий йилги мавсумда жами 1 минг 290 та, шу жумладан, 214 та стационар туридаги, 936 та кундузги, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун корхона ва ташкилотлар қошида 140 та "Меҳнат ва дам олиш" оромгоҳлари фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу оромгоҳларда жами 294 минг 351 нафар бола соғломлаштирилади. Уларнинг 154 минг нафардан ортиғи стационар, 140 мингдан зиёди кундузги оромгоҳларга жалб этилади.

Ушбу мақсадлар учун жами 52,3 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши режалаштирилган.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ижтимоий ҳимояталаб оилалар фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш масалаларига катта эътибор қаратилиб, давлатимизнинг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги остида Оролбўйи минтақасидан 4,5 минг нафар бола Тошкент шаҳри, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги сўлим ва баҳаво оромгоҳларда бепул дам олдирилмоқда.

Касаба уюшмалари томонидан ижтимоий ҳимояталаб оилалардан бўлган 40 минг нафар болажон жамоа шартномалари ва келишувлари орқали бепул ва имтиёзли соғломлаштирилмоқда.

Амударё болалар соғломлаштириш оромгоҳи, Сурхондарё вилояти - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарёда жаҳон андазаларига мос болалар лагери очилди
Шунингдек, Меҳрибонлик уйларининг 1950 нафар тарбияланувчиси ҳамда 50 нафар жисмоний имконияти чекланган болалар бепул йўлланма билан таъминланди. 2 минг нафар она-болалар касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда саломатлигини мустаҳкамлайди. Бепул йўлланмалар асосида дам олиш имкониятидан маҳаллаларда яшаётган кам таъминланган оилаларнинг 700 нафар фарзанди ва ота-она қаровисиз қолган болалар ҳам фойдаланадилар.

Хусусан, касаба уюшмалари ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманида истиқомат қилаётган 100 нафар, республика ҳудудларидаги маҳаллалардан 600 нафар ўғил-қиз бепул дам олдирилади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Болаларни соғломлаштириш ишларини мувофиқлаштириб бориш бўйича Республика штаби ташкил этилган бўлиб, штаб томонидан мавсумнинг бориши бўйича ҳар кунлик назорат ва мониторинг олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0