Ўзбекистон ёшлари янги уйлар билан таъминланади

© anhor.uzКоттеджи по типовым проектам
Коттеджи по типовым проектам - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон барча йирик шаҳарларда – кўп қаватли, қишлоқ туманларида – 1-2 қаватли намунавий лойиҳалар асосида арзон уйлар ёшларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб қурилиши назарда тутилади

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. 2017 йил 5 июн куни Ўзбекистон президенти "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармонини имзолади. Мазкун фармон матни Ўзбекистон президент расмий веб сайтида берилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ёшлар - улкан куч: Мирзиёев ёшларга Ҳукумат эшикларини очди

Ушбу фармонга асосан ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида 2018-2021-йилларга мўлжалланган Ёшлар уйларини барпо этиш дастури ишлаб чиқиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига топшириқ берди.

Мазкур дастурда барча йирик шаҳарларда — кўп қаватли, қишлоқ туманларида — 1-2 қаватли намунавий лойиҳалар асосида арзон уйлар ёшларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб қурилиши назарда тутилади.

Ўзбекистоннинг туман марказлари ва шаҳарларда Ёшлар тадбиркорлик кластерлари ташкил этилади.

Фойдаланилмаётган давлат объектларини, шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги обектларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга тўловсиз ижарага бериш тартиби жорий этилади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари ҳар ойда камида бир марта ёшлар билан очиқ мулоқотларни ўтказиб бориш амалиёти жорий этилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0