Тошкентда совуқ сув нархи ошди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишКухонный кран.
Кухонный кран. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳисоблагич билан жиҳозланган, кўп хонадонли кўп қаватли уйлар аҳолиси учун бир кубометр совуқ сув нархи 410 сўмдан 500 сўмгача оширилади.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Пойтахтни сув билан таъминловчи "Сувсоз" компанияси 21 июлдан бошлаб Тошкентда совуқ сув нархи ошишини хабар қилди.

Компания сайтида хабар берилишига кўра, совуқ сувнинг янги нархлари Тошкент ҳокимияти томонидан 4 июл куни тасдиқланган.

Янги тарифга кўра, 1 метр куб совуқ совуқ сувнинг нархи 180 сўмдан 190 сўмга оширилади. Сув учун 1,5 баравар коэфицент билан тўлайдиган фойдаланувчилар учун эса 270 сумдан 285 сўмгча кўтарилади.

Шунингдек, канализация хизматлари нархи 115 сўмдан 155 сўмга оширилади.

Ҳисоблагич билан жиҳозланган, кўп хонадонли кўп қаватли уйлар аҳолиси учун бир кубометр совуқ сув нархи 410 сўмдан 500 сўмгача оширилади.

Марказлаштирилган сув таъминоти ва иссиқ сув билан таъминланмаган турар жойлар учун 295 сўмдан 345 сўмга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0