Ўзбекистон уй-жой коммунал тизимига ҳарбий пенсионерлар жалб қилинди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишВоенный парад в честь 71-й годовщины Победы в ВОВ
Военный парад в честь 71-й годовщины Победы в ВОВ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига ишга қабул қилинган собиқ ҳарбий бўлган пенсионерлар ўз нафақаларини тўлиқ миқдорда оладилар

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти собиқ ҳарбий пенсионерларни уй-жой коммунал хизмати кўрсатиш тизимига ишга қабул қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича қарорни имзолади.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Ўзбекистон Мудофаа вазири ўринбосарини ишдан олди

Энди ушбу тизимга ишга қабул қилинган ҳарбий бўлган пенсионерларга нафақа бўйича имтиёзлар тақдим этилади.

Жумладан, 2017 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасида хизмат қилган ва нафақада бўлган фуқаролар республика уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига ишга қабул қилинса, уларга нафақалар тўлиқ миқдорда тўланади.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб турган пенсионерларга фақат 50 % миқдорда нафақа тўланиши белгиланган.

Биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, атом объектлар аварияларини бартараф этишда қатнашган шахслар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ўзини-ўзи бошқариш органларида дин ишлари ҳамда маънавият ва маърифат масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимда ишлаётган аёллар, шунингдек, Иккинчи Жаҳон урушда қатнашган ва ишлаганлар бундан мустасно.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вилоятлар бошқармалари, Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат бош бошқармаси, кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва "Коммунхизмат" агентлигида ишлайдиган пенсионерлар ушбу янги имтиёздан фойдаланиши мумкин.

Имтиёздан фойдаланиш учун нафақахўрлар фақат уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимида ишлаши керак.

Деньги, квитанции и чеки на оплату коммунальных платежей - Sputnik Ўзбекистон
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида 1100дан ортиқ ходим ишлайди

2017 йил 25 июл кунига қадар Мудофаа, Ички ишлар, Фақулодда вазиятлар, Уй-жой коммунал хизмат вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ҳам Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Молия вазирликлари билан ҳамкорликда уй-жой коммунал хизмат тизимига собиқ ҳарбийлар бўлган пенсионерларни ишга қабул қилиш тўғрисида низом ишлаб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, 5 июн куни президент қарорига асосан янги уй-жой комуннал хизмат кўрсатиш вазири этиб собиқ Мудофаа вазири ўринбосари Салиев Музаффар Холдарбаевич тайинланган эди.

Янгиликлар лентаси
0